Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Ким олий даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирланади

16.03.2020

Читать на русском языке

 

“Олий Даражали Дўстлик” ордени таъсис этилди, унинг тавсифи ва давлат мукофоти тўғрисидаги низом тасдиқланди (11.03.2020 йилдаги ЎРҚ-609-сон Қонунга қаранг).

 

Орден 1 микрон қалинликдаги 999 пробали олтин билан қопланган 110 грамм оғирликдаги 916 пробали кумушдан тайёрланади ва тўртта қопламали медальондан иборат бўлади. Тегишли кетма-кетликка риоя этган ҳолда кўкракнинг ўнг томонига ёки орден занжирида тақиб юрилади. Унинг узунлиги – 700 миллиметр, йирик ва майда ҳалқаларга бўлинади (жами 22 та ҳалқа, жумладан илгак), материаллари - 1 микрон қалинликдаги 999 пробали олтин билан қопланган 916 пробали, oғирлиги 170 грамм бўлган кумуш.

 

Орден билан:

  • хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари;
  • хорижий мамлакатлар парламентлари вакиллари;
  • халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари;
  • атоқли давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан, таълим ва тарбия, соғлиқни сақлаш, маънавият, маданият ва спорт соҳаларининг кўзга кўринган улкан намояндалари, инсонпарварлик руҳидаги эзгу ишлари билан ном қозонган меценатлар, бизнес ҳамжамиятининг таниқли вакиллари мукофотланади.

 

Орден билан Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тақдирланиши мумкин. Бунда  орден чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун мамлакатимизнинг олий давлат мукофоти ҳисобланади.

 

Қуйидагилар мукофотлаш учун асос бўлиб хизмат қилади:

  • Ўзбекистон билан чет давлатлари ўртасида ҳар томонлама манфаатли шериклик муносабатларини ривожлантириш, ўзаро ҳурмат ва ишончни кучайтиришдаги шахсий ҳиссаси;
  • хорижий мамлакатларнинг халқлари билан дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш борасида кўрсатган алоҳида хизматлари;
  • умуминсоний ва миллий маънавий қадриятларни, тарихий меросимизни асраб-авайлаш, ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, турли халқлар маданияти ва санъатини янада бойитишдаги фаол иштироки;
  • ташқи иқтисодий фаолиятни кенгайтириш, йирик ижтимоий-иқтисодий ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, инновацион ғоя ва технологияларни яратиш ҳамда турли соҳаларга татбиқ этишда эришган салмоқли натижалари;
  • илм-фан ва маърифат, маданият, санъат ва адабиёт, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларини, шунингдек, инсон капиталини ривожлантириш борасидаги катта ютуқлари;
  • инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизлар ва болаларни қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлашдаги кўп йиллик ва фидокорона меҳнати;
  • кучли ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, фуқаролик жамияти институтларининг мамлакатимизни демократик янгилашдаги роли ва аҳамиятини ошириш, жамият ва давлат ўртасидаги тизимли ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари;
  • экологик муаммоларни ҳал этиш, сайёрамиз ва мамлакатимизда қулай атроф-муҳитни таъминлаш, инсон генофондини сақлаш, биохилма-хиллик ва табиий бойликларни асраб-авайлаш, ҳозирги ва келгуси авлоднинг экологик хавфсизлиги ҳақида ғамхўрлик қилишга қаратилган кўп йиллик самарали фаолияти;
  • халқаро миқёсдаги улкан жамоатчилик, гуманитар ва хайрия фаолияти.

 

Мукофотлаш Президент ташаббуси билан амалга оширилади, унинг фармони ОАВда эълон қилинади. Орден ва мукофотлаш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни топшириш шахсан давлатимиз раҳбари ёки унинг топшириғига биноан бошқа мутасадди раҳбарлар томонидан тантанали вазиятда амалга оширилади. Олий Мажлис мамлакатимиз Президентини орден билан мукофотлаш ташаббуси билан чиқиши мумкин.

 

Мукофотланганлар БҲМнинг 200 баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик совғаларини оладилар, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах