Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.
И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг (МТУ) Тошкент шаҳридаги филиали 2020/2021 ўқув йилида 345 нафар талабаларни қабул қилиши кутилмоқда. Бу ўтган йилдагига нисбатан 85 нафар кўп. Бироқ ўтган йиллардан фарқли ўлароқ, умумий квота таълимнинг иккита шакли бўйича тақсимланган: кундузги ва кундузги-сиртқи (кечки).
Шу тариқа, агар лойиҳа ўзгартиришларсиз тасдиқланса, 225 нафар абитуриент кундузги, 120 нафари – сиртқига кириши мумкин. Илгаригидек, кундузги бўлим учун квота Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлинмаси (ҲТБ) битирувчилари учун ўринларни ўз ичига олади. Уларга келаётган ўқув йилида 25 та ўрин ажратилади.
Таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича тахминий тақсимлаш:
Таълим йўналиши (мутахассислик) номи |
2020/2021 ўқув йили учун қабул квотаси |
||
Кундузги таълим шакли |
Кундузги-сиртқи (кечки) таълим шакли |
||
жами |
шу жумладан ҲТБ битирувчиларини мақсадли қабул қилиш |
||
Геологик қидирув технологияси |
20 |
5 |
20 |
Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш |
25 |
2 |
20 |
Нефть қазиб чиқариш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш |
25 |
4 |
20 |
Газ, газконденсат қазиб чиқариш ва ер остида сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш |
35 |
5 |
20 |
Нефть, газ ва уларнинг маҳсулотларини транспорт қилиш ва сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш |
35 |
5 |
20 |
Қувур узатгич транспорт тизими объектларини қуриш ва таъмирлаш |
60 |
4 |
20 |
Корхона ва ташкилотлар иқтисодиёти |
25 |
— |
— |
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.