Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Барча давлат мулки ягона реестрга киритилади

13.05.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 8.5.2020 йилдаги “Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 273-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатнинг қоидалари давлат мулкини бошқариш, давлат улушини тадбиркорлик субъектларига бериш шартлари самарадорлигини оширишга қаратилган.

 

Қарор билан иккита низом тасдиқланди:

  • Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Чет элда жойлашган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш ва уларни бошқариш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Давлат мулки объектлари реестрини онлайн режимида юритиш учун "property.davaktiv.uz" сайти барпо этилмоқда. Унда барча объектлар, давлат улушига эга юридик шахслар, давлат автотранспорт воситалари, интеллектуал мулк объектлари, фойдаланилмаётган ер майдонларининг тўлиқ ва аниқ ҳисоби бўлади.

 

Ахборот ҳар уч ойда янгиланади, бўш турган объектлар эса жойига чиқмаган ҳолда ва объектма-объект юрмасдан аниқланади.

 

Мамлакатимиз ташқарисида жойлашган давлат мулки объектлари бўйича аниқ ҳисоби, паспорти ҳамда ягона реестри юритилади. Давлатга тегишли корхоналар, акциялар пакети ва мулкий мажмуаларни сотиш халқаро стандартлар талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши керак.

 

Икки ой муддатда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга давлат мулки объектлари, шунингдек, чет элда жойлашган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаганлик учун раҳбарларнинг жавобгарлик чораларини белгилайдиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

 

Бир ой муддатда бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича намунавий "йўл-харитаси"ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизматининг ахборотига кўра, мамлакат ҳудудида жойлашган объектлар бўйича маълумотлар Агентлик ва унинг ҳудудий органлари сўровига биноан ҳар олти ойда тақдим этилган. Бироқ қонунчиликда бундай ахборотни тақдим этмаганлик учун жавобгарлик назарда тутилмаган эди. Шу билан бир қаторда, ҳисоботларни тайёрлаш ва қоғоз шаклида вилоятлар марказларига жўнатишда қийинчиликлар мавжуд эди.

 

Натижада 7 мингдан зиёд давлат объектлари бўйича ахборот тақдим этилмаган, бўш турган объектлар бўйича маълумотлар объектма-объект юриб йиғилган. Давлат мулки тўғрисидаги тўлиқ бўлмаган ахборот ва ундан фойдаланиш устидан етарлича назорат ўрнатилмаганлиги уни ноқонуний бегоналаштириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорисиз кафолат сифатида гаровга қўйиш ҳолларига олиб келган.

 

Чет элдаги давлат активлари бўйича ахборот балансида мулк бўлган ташкилотлар томонидан тақдим этилган. Давлат мулкини самарали бошқариш ва ҳисобот топшириш бўйича тартиб мавжуд эмас эди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.