Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Яшаш жойи буйича рўйхатга олиш: 1 сентябрдан бошлаб нима ўзгаради

27.05.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон карорига ўзгартиришлар киритилди (22.05.2020 йилдаги 320-сон ВМҚга қаранг).

 

Президентнинг “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5984-сон Фармонига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 2020 йил 1 сентябрдан эътиборан қуйидаги қоидалар кучга киради:

  • Ўзбекистон фуқароларининг доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кун ҳисобланади;
  • доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш бир кун ичида расмийлаштирилади;
  • Ўзбекистон фуқароларини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда аввалги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиш тартиби бекор қилинади;
  • Ўзбекистон фуқароларининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинишини расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига рўйхатга олиш штампини босиш амалиёти бекор қилинади;
  • ҳарбий хизматга мажбурларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда мудофаа ишлари бўлимларига ҳарбий ҳисобдан чиқиш ва ҳарбий ҳисобга туриш учун бориш тартиби бекор қилинади;
  • Ўзбекистон фуқароси солиқ органларида ҳисобга олинган ижара шартномаси ҳақида маълумот тақдим этганда, уни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишда уй-жой эгасининг розилиги талаб этилмайди.

 

Шунингдек, фуқаролар 2021 йил 1 январдан бошлаб вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга туриш юзасидан ўзларига қулай бўлган туман (шахар) ички ишлар органлари ёки Давлат хизматлари марказига мурожаат қилишлари мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.