Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қандай ахборот солиқ сири ҳисобланади

09.06.2020

Читать на русском языке

Давлат солиқ қўмитасининг 30.05.2020 йилдаги “Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги рўйхат рақами 3237-сон қарори эълон қилинди.

 

Тартиб қуйидагиларни белгилайди:

  • солиқ тўловчи тўғрисидаги қайси ҳисоб маълумотлари солиқ сирини ташкил этиши;
  • солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни учинчи шахсларга қандай ва қай тарзда тақдим этиш;
  • айрим солиқ тўловчилар (тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахслар, махсус иқтисодий зоналарнинг (МИЗ) иштирокчилари,  адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва бюролари).

 

Солиқ тўловчи тўғрисида ҳисоб маълумотлари деганда солиқ органларига у томонидан тақдим этилган маълумотлар, шунингдек СКнинг 133-моддасида назарда тутилган тартибда  органлар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотлар тушунилади.

 

Юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркиби СКнинг 132-моддасида белгиланган.

 

Солиқ органларига у томонидан тақдим этилган солиқ тўловчи тўғрисида ҳисоб маълумотлари, шунингдек  органлар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотлар Тартиб билан солиқ сирини ўз ичига олган ва олмаган маълумотларга ажратилган.

 

Тартибга мувофиқ қуйидаги маълумотлар солиқ сири ҳисобланади:

  • Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан олинган кўчирма, бундан солиқ сири ҳисобланмайдиган маълумотлар мустасно;
  • ички ишлар органларидан олинган паспорт маълумотлари;
  • кўчмас мулк ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи маълумотлар, шунингдек унинг эгалари тўғрисидаги маълумотлар;
  • табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни лицензиялашни амалга оширувчи органлардан олинган лицензия ва рухсатномалар тўғрисидаги маълумотлар;
  • сув ресурсларини ҳисобга олишни амалга оширувчи органлардан олинган ўлчов асбобларисиз фойдаланилган сув ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар;
  • чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари аккредитациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
  • халқаро ташкилотларнинг ҳамда чет эл ННТнинг ваколатхоналари реестрини юритувчи ташкилотлардан олинган халқаро ташкилотлар ҳамда чет эл ННТ тўғрисидаги  маълумотлар;
  • васийлик ёки ҳомийлик фаолияти ҳамда мол-мулк бошқаруви тўғрисида маълумотлар;
  • нотариуслардан олинган кўчмас мулк олди-сотди шартномалари, мол-мулк ижараси шартномалари,  меросга эгалик қилиш шартномалари ҳақидаги маълумотлар;
  • патентлар беришни амалга оширувчи органлардан олинган чет эллик фуқароларга ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга ишлаш учун рухсатномалар тўғрисидаги маълумотлар;
  • Марказий депозитарийдан олинган қимматли қоғозлар бўйича битимлар тўғрисидаги ахборотлар;
  • божхона органларидан олинган экспорт-импорт операциялари тўғрисидаги ахборотлар;
  • Интернет миллий сегментининг домен номлари тизимини белгиловчи органдан олинган домен номларининг маъмурлари тўғрисидаги ахборотлар.

 

Солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) асосида амалга оширилади. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.

 

Солиқ сирини ўз ичига олган маълумотлар ошкор қилинмайди, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

 

Солиқ органларига маълумотлар тақдим этувчи органлар ва муассасалар ўзаро ҳамкорликни СКнинг 133-моддасига асосан ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда электрон тарзда амалга оширадилар.

 

Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддасига асосан судларга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга уларнинг сўровига асосан солиқ сирини ташкил этувчи маълумотлар тақдим этилиши мумкин. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тижорат ташкилотларига солиқ сирини ташкил этувчи маълумотлар фақатгина солиқ тўловчиларнинг розилиги билан тақдим этилиши мумкин.

 

Солиқ тўловчи контрагентларни танлаш чоғида улар тўғрисидаги солиқ сири ҳисобланмайдиган маълумотларни ўз шахсий кабинетлари орқали олишлари мумкин.

 

Учинчи шахс томонидан солиқ органларидан олинган барча маълумотлар ва ахборотлар солиқ сири ҳисобланади ҳамда улардан фақат хизмат доирасида фойдаланилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.