Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Давлат хизматлари кўрсатиш қандай баҳоланади

16.06.2020

Читать на русском языке

Адлия вазирининг буйруғи билан Давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида самарадорлик ва натижадорликнинг асосий кўрсаткичлари ҳамда уларнинг фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3241, 10.06.2020 й.).

 

Ваколатли органлар томонидан масъул ходимларнинг фаолияти йилига камида бир маротаба баҳолаб борилиши лозим. Низом дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларига, шунингдек туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларининг ходимларига татбиқ этилмайди.

 

Қуйидагилар ходимларнинг давлат хизматлари кўрсатиш фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари ҳисобланади:

  • белгиланган муддатдан олдин (кечиктирилиб) кўрсатилган давлат хизматлари сони;
  • ваколатли орган томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини такомиллаштириш бўйича ташаббускорлик;
  • ходим томонидан кўрсатилган давлат хизмати юзасидан фойдаланувчилардан келиб тушган шикоятлар сони;
  • ходим томонидан кўрсатилган давлат хизмати юзасидан ваколатли органга киритилган тақдимнома ҳамда ходимга нисбатан қўлланилган маъмурий жавобгарлик чоралари сони, қонун ҳужжатларига мувофиқ интизом уставлар татбиқ этиладиган ходимлар бундан мустасно.

 

Ҳар бир кўрсаткич бўйича тегишли баллар ҳисобланади, мисол учун, муддатдан олдин кўрсатилган давлат хизматлари, яъни белгиланган муддатдан 50% олдин ва ундан тезроқ кўрсатилган давлат хизматлари учун – 80 балл, 31%дан 50%гача — 50 балл, 11%дан 30%гача — 20 балл, 1%дан 10%гача — 5 балл. Тегишинча, кўрсаткичлар ёмонлашган тақдирда баллар камаяди.

 

Масъул ходимлар фаолияти натижаларини баҳолаш  учун уч кишидан кам бўлмаган таркибда, шу жумладан орган раҳбари – комиссия раиси ва давлат хизматлари кўрсатиш билан шуғулланмайдиган ходимлар орасидан комиссия шакллантирилади.

 

Баҳолаш ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасига қадар амалга оширилади.

 

Комиссия ҳар бир ходим бўйича оддий кўпчилик овози билан қарор қабул қилади. Умумий тўпланган баллар қуйидагича баҳоланади:

86 баллдан 100 баллгача бўлганда — аъло;

71 баллдан 85 баллгача бўлганда — яхши;

56 баллдан 70 баллгача бўлганда — қониқарли;

55 ва ундан кам балл бўлганда — қониқарсиз.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах