Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Тошкент шаҳрида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиали очилади

19.06.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 17.06.2020 йилдаги “Тошкент шаҳрида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 389-сон қарор қабул қилинди.

 

Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ва унинг фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

 

Филиалнинг  асосий вазифаларидан бири - иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий қилишни рағбатлантириш, илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш, таълим олувчиларнинг инновацион ғояларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб этиш. ОТМ тадбиркорлик, иқтисодиёт, молия, корпоратив ҳуқуқ, ахборот-коммуникация технологиялари ва психология соҳаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлайди.

 

Филиал ректори номзоди муассислар томонидан таклиф қилинади ва Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилади. Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган университет дипломи берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.