Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Ҳисоблагичларни текширувдан ўтказиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддати 1 сентябргача узайтирилди

Ҳисоблагичларни текширувдан ўтказиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддати 1 сентябргача узайтирилди

20.06.2020

Читать на русском языке

Карантин эълон қилинганидан кейин кўпчиликда электр энергияси, газ, совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагичлари текширувдан қандай ўтказилиши юзасидан саволлар туғилди.

 

Масалага ойдинлик киритиш ва аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида Республика инқирозга қарши курашиш комиссияси (Президентнинг 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармони билан ташкил этилган) томонидан навбатдаги баённома тасдиқланди, деб хабар қилади Давлат хизматлари агентлиги.

 

Ҳужжатга мувофиқ мазкур даврда кун тартибида турган асосий масалалар коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш,  аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар ҳамда коммунал хизматлар ходимларининг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш ҳисобланади.

 

Шу боисдан Давлат хизматлари марказлари орқали олинган табиий газ, электр энергияси, иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичларини текшириш учун аризаларни кўриб чиқиш муддатлари 2020 йил 1 сентябрга қадар узайтирилди.

 

Бундан ташқари, аҳоли ва ижтимоий объектларнинг табиий газ, электр энергияси, иссиқ ва совуқ учун қарздорлиги юзасидан судга даъволар бериш, шунингдек уларни тармоқдан ўчириш вақтинчалик тўхтатилган.

 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_