Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Туманларда Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг бўлинмалари очилади

09.07.2020

Читать на русском языке

8 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

 

Пандемиядан кучли бўлиб чиқишнинг бирдан бир йўли – кичик бизнес ва тадбиркорликка қулай муҳит яратиш, деди давлатимиз раҳбари.

 

Карантин талабларининг юмшатилиши натижасида корхоналар фаолияти тикланди. Бироқ 69 мингта тадбиркорнинг фаолиятини жонлантириш кераклиги, жойлардаги раҳбарлар 9 ой якуни бўйича уларнинг камида 70%ини, йил якунига қадар тўлиқ қувват билан ишлашига масъул ва жавобгарлиги белгиланди.

 

Тадбиркорлар карантин қоидаларига амал қилишда санитария ва ёнғин хавфсизлиги идоралари томонидан тушунарсиз ва бир-бирига зид талабларга дуч келмоқда. Шу боис, жорий тартибларни қайта кўриб чиқиб, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тушунарли шаклда аҳолига етказиш топшириғи берилди.

 

Ўтган йилда рўйхатдан ўтган тадбиркорларнинг, яъни, янги бизнес субъектларининг 23 мингтаси ёки 24%и бугунги кунда фаолият кўрсатмаяпти. Масъул раҳбарлар улар билан мулоқот қилиши, тез фурсатларда уларни ишга тушириш чоралари кўрилиши белгиланди.

 

Бунда тадбиркорга кўпроқ шароит яратиб бериш, жумладан, электр, газ, сув таъминоти, йўл, кредит билан боғлиқ масалаларни ечиб бериш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Фаолият бошлаётган кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизимини ишлаб чиқиш топшириғи берилди. Бунда:

  • тадбиркорни махсус курсларда ўқитиш;
  • субъектни рўйхатдан ўтказиш;
  • асбоб-ускуна сотиб олиш харажатларининг бир қисмига грант ажратиш назарда тутилади.

 

Ушбу тизимнинг ижросини таъминлаш учун ҳозирда фақат республика даражасида фаолият юритаётган Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ишини тумангача тушириш лозим.

 

Солиқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича аниқ чоралар кўрилиши натижасида бизнес ихтиёрида 2019 йилда 12 трлн сўм қолди, 2020 йилда яна 11 трлн сўм маблағ қолиши кутилмоқда. Энди янги вазифа, яъни, “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тизимини йўлга қўйиш топшириғи берилди.

 

1 июлдан бошлаб тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш механизми амалга киритилди. Ушбу янгилик орқали жорий йилнинг биргина учинчи чорагида тадбиркорларга 700 млрд сўмни айланма маблағ сифатида ўзида қолдириш имконияти яратилмоқда. Мутасаддиларга ушбу янги тизим имкониятларини барча тадбиркорлар эътиборига етказиш ва ижросини барча ҳудудларда самарали ташкил этиш вазифаси юклатилди.

 

Йиғилишда давлатимиз раҳбари бюджет даромадлари ижросини таъминлаш юзасидан қатор топшириқлар берди.

 

Шунингдек, камбағалликни камайтириш бўйича олиб борилаётган ишларга ҳам тўхтаб ўтилди. Давлатимиз раҳбари камида 257 минг нафар муҳтож оилалар вакилларини ишга жойлаштириш, 37 мингта хонадонга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар ажратиш зарурлигини қайд этди.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_