Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Инкассация хизмати томонидан ташиладиган қимматликлар суғурта қилиниши шарт

29.07.2020

Читать на русском языке

Марказий банк Бошқарувининг «Тижорат банклари томонидан ташкил этиладиган инкассация хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди (30.06.2020 йилда 3270-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Мазкур Низом «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлар, Президентнинг 30.10.2018 йилдаги «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5564-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Тижорат банкларининг инкассация хизмати (бундан кейин – инкассация хизмати) фаолиятининг асосий мақсади – хўжалик юритувчи субъектлар, банклар, банкларнинг филиаллари ва алоҳида бўлинмаларига тегишли бўлган нақд пул ва бошқа қимматликларини шартнома асосида дахлсизлиги (бутлиги)ни таъминлаган ҳолда инкассация қилиш, ташиш ҳамда кузатиб бориш.

 

Инкассация хизмати нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш, ташиш ҳамда кузатиб боришни ва унинг дахлсизлигини таъминлаш мақсадида хизмат қуролидан фойдаланган ҳолда, шунингдек ихтисослашган хизмат кийимида ва махсус автотранспорт воситалари орқали инкассация бригадаси томонидан амалга оширади.

 

Инкассация хизмати ходимларини хизмат қуроллари ва унинг ўқ-дорилари билан таъминлаш, уларни сақлаш, фойдаланиш ҳамда ҳисобини юритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Инкассаторлар хўжалик юритувчи субъектлардан пул тушумларини йиғиш йўналишлари ва уларнинг ташриф вақти жадваллари инкассация хизмати томонидан тузилади. Инкассация йўналишлари ва инкассаторлар гуруҳини паналаб ҳимоялаш режаси жойлардаги ички ишлар органлари билан келишилади ҳамда заруратга қараб, янгилаб борилади.

 

Низомда инкассация хизматини ташкил этиш, уларни хизмат қуроллари ва кийими, махсус автотранспорт, радиоалоқа воситалари ҳамда бошқа ҳимоя воситалари ва ҳ.к. билан таъминлаш бўйича бошқа талаблар ҳам кўрсатилган.

 

Инкассация хизмати банк Кенгаши томонидан (бир неча банклар томонидан ташкил этилганда – уларнинг Кенгашлари томонидан биргаликда) тасдиқланган Устав асосида фаолият юритади. Махсус автотранспорт воситалари ҳамда ташиладиган нақд пул ва бошқа қимматликлар суғурта қилиниши шарт.

 

Инкассация хизматига, агар иш бевосита нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш, ташиш ва кузатиб бориш билан боғлиқ бўлса, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, соғлом, ўқотар қуроллар бўйича билим ва кўникмага эга бўлган шахслар қабул қилинади. Ҳужжат билан инкассация хизмати ходимларига қўйиладиган бошқа талаблар ҳам белгиланган.

 

Низомда қуйидагиларга нисбатан қўйиладиган талаблар ҳам белгиланган:

  • инкассация хизматининг махсус автотранспорт воситаларига;
  • инкассация хизматининг бино ва иншоотларига;
  • инкассация хизматини ташкил этиш бўйича қўйилган талабларга мувофиқлигини назорат қилиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.06.2020 йилдан кучга кирган.

 

Баҳодир Қаюмов