Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Маъмурий жавобгарлик ўрнига – божхона йиғими

06.08.2020

Читать на русском языке

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида” 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Қарор лойиҳаси божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғими жорий этишни назарда тутувчи Президент Администрацияси Раҳбарининг 2020 йил 10 июндаги 02-1843-сон ва Бош вазирнинг 2020 йил 12 июндаги 02/1-1380-сон топшириқларини бажариш мақсадида тайёрланган.

 

Лойиҳа билан Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида” 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган божхона йиғимлари ставкаларини қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдириш таклиф қилинмоқда:

 

31

Божхона назорати остида ташилаётган товарлар учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир куни учун

1 БҲМ

 

Таклиф этилаётган ўзгартиришларнинг моҳияти шундан иборатки, етказиб берувчи томонидан божхона назорати остида ташилаётган товарлар учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, етказиб бериш манзилида ташувчи томонидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган йиғим ундирилади.

 

Ҳозирги кунда етказиб берувчилар томонидан товарлар ва транспорт воситаларини етказиб бериш муддатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

 

Бундай йиғимни жорий этиш, ишлаб чиқувчилар фикрига кўра:

  • божхона назорати остида ташилаётган товарларни белгиланган муддатларда етказиб берилмаганлиги учун МЖТКнинг 2274-моддаси 5-қисми ва 22716-моддаси 1-қисми ҳуқуқбузарлик ҳолатини расмийлаштирмаслик;
  • ташувчининг содир этган ҳуқуқбузарлиги учун ҳужжатларни расмийлаштиришда ортиқча вақт сарфламасликка;
  • ҳуқуқбузарлик ҳолатида холисларни жалб этмасликка;
  • соддалаштирилган тартибда ягона белгиланган ставкада божхона йиғимини ундиришга;
  • чегара ўтказиш пунктларида ташувчиларнинг тезроқ ҳаракатланишига;
  • божхона тартиботларининг соддалаштирилиши ва шаффофлигини янада оширишга;
  • ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун қулай шарт-шароитлар яратилишига имкон беради.

 

Бунда, таъкидлаш жоизки, амалдаги тартибга биноан  етказиб берувчи товарлар ва транспорт воситаларини етказиб бериш муддатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган тақдирда у ўз ҳуқуқларини судда ҳимоя қилиш имкониятига эга. Таклиф этилаётган янги тартибга биноан – у бундай имкониятдан маҳрум қилинади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Баҳодир Қаюмов.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах