Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Сўх туманида – имтиёзлар, устамалар ва ер ажратишнинг алоҳида тартиби

10.08.2020

Читать на русском языке

2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди (8.08.2020 йилдаги ПҚ-4798-сон қарорга қаранг, кейинги ўринларда - Дастур).

 

Қуйидагилар туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишлари этиб белгиланди:

  • замонавий рақобатбардош саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил этиш ва уларни ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, хизматлар соҳасини ривожлантириш, тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш;
  • қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, соҳада фойдаланилмаётган ва фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни ўзлаштириш, ирригация-мелиорация тадбирларини амалга ошириш, чорвачилик, шу жумладан паррандачилик ва балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш;
  • йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга, аҳолининг уй-жой маиший шароитларини яхшилашга, соғломлаштириш ва маданий ҳордиқ чиқаришини ташкиллаштиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш, туман марказини ободонлаштириш;
  • таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт соҳаси ва педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш, туманда олий маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёжни қондириш, таълим ва тиббиёт хизматлари сифатини ошириш;
  • аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш.

 

Шунингдек, Дастурни амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди ва унинг вазифалари белгиланди:

  • мутасадди раҳбарлар иштирокида ҳар бир лойиҳанинг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;
  • лойиҳаларнинг бажарилишини мунтазам равишда ҳар ойда бир марта Сўх туманида, ҳар чоракда бир марта республика даражасида муҳокама қилиб бориш ва муаммоли лойиҳалар ечими юзасидан зарур ва тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • лойиҳаларнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш, уларнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилишига тўсқинлик қилувчи муаммоларни бартараф этиш юзасидан тезкор ва амалий чоралар кўриш;
  • тумандаги камбағалликка оид реал аҳволни ўрганиш, камбағалликни қисқартириш ва бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш.

 

Сўх туманида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида:

а) 2020 йилда жисмоний шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади;

б) 2020 йил 1 августдан бошлаб 2021 йил

31 июлга қадар:

  • якка тартибдаги тадбиркорлар учун ЖШДС амалдаги қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 50%и миқдорида белгиланади;
  • ариза берувчилар алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун йиғимни тўлашдан озод қилинади.

 

 

Маҳаллий тадбиркорларнинг бизнес лойиҳалари молиявий қўллаб-қувватланади. Кредит фоиз ставкасининг 10 фоизли пунктидан юқори бўлган қисми, бироқ МБ асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдори Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади.

 

Сўх тумани ҳокими Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган холда 2022 йил 1 январга қадар Дастурга киритилган лойиҳалар учун, истисно тариқасида, ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратишга ҳақли.

 

Сўх туманида жойлашган тиббиёт муассасалари шифокорларининг лавозим маошларига устама ўрнатилади:

  • иш стажининг биринчи 3 йили учун тариф ставкасига нисбатан 40%;
  • ҳар бир кейинги икки йил учун - тариф ставкасига нисбатан 15% микдорда (устаманинг энг кўп миқдори 100%).

 

Шифокорларнинг лавозим маошларига ойлик қўшимча устамалар, ижтимоий нафақалар ҳамда Сўх тумани маҳаллий бюджетининг солиқлардан берилган имтиёзлари ҳисобига вужудга келган йўқотишлари жорий йилда Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Қуйидагиларга топшириқлар берилди:

  • Молия вазирлигига тижорат банклари билан биргаликда – Сўх тумани аҳолисига янги уй-жой қурилиши учун ипотека кредитлари ажратилишини таъминлаш;
  • ТИВга Мудофаа вазирлиги билан биргаликда - Қирғизистон ҳаво ҳудудидан фойдаланиш масаласини ҳал этиш;
  • Транспорт вазирлигига -  Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиация транспорти орқали аҳолига мақбул нархларда қатновлар йўлга қўйилишини таъминлаш;
  • Молия вазирлигига - Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиация транспорти қатнови бўйича кўрилган зарарларни қоплаш учун компенсация тўловларини таъминлаш:

а) жорий йилда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан;

б)  келгуси йилларда - Давлат бюджети параметрларида назарда тутиш;

  • Фарғона вилояти ҳокимлигига:

а) Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаларини ташкил этиш;

б) Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратиш;

в) Фарғона вилояти ҳудудида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига ва саноат корхоналарида янги ташкил этилаётган иш ўринларига Сўх тумани аҳолисини кенг жалб қилиш;

г) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Сўх туманининг иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолининг бир қисмини пойтахтда йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига жалб қилинишини таъминлаш;

  • Давлат геология қўмитасига Дастур доирасида қурилиш материаллари ва бошқа саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар ҳамда ер ости ичимлик сув манбалари бўйича тегишли хулосалар берилишини таъминлаш;
  • Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлигига - марказлашган манбалар ҳисобига Дастурнинг 2020 йилда амалга ошириладиган лойиҳаларини 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурининг 2020 йил учун тасдиқланган параметрлари доирасида амалга ошириш ва кейинги йиллар учун белгиланган тадбирларнинг асосий кўрсаткичларини аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда, келгуси йиллар Инвестиция дастурини шакллантиришда кўзда тутиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева

.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах