Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди

18.08.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 йилдаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)ларда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида»ги 486-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 18.02.2020 йилдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5938-сон Фармонига мувофиқ:

  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)ларда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари (кейинги ўринларда – хотин-қизлар кенгашлари) ташкил этилган;
  • Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг (кейинги ўринларда – Вазирлик) ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари хотин-қизлар кенгашлари раислари этиб белгиланган.

 

Қарор билан Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди, унда қуйидагилар белгиланган:

  • хотин-қизлар кенгашларининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • хотин-қизлар кенгашларининг таркибини шакллантириш ва ишини ташкил этиш тартиби, шунингдек улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг моҳияти;
  • хотин-қизлар кенгашларининг давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш.

 

Ҳужжатда хотин-қизлар кенгашларининг асосий вазифалари белгиланган.

 

Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади. Хотин-қизлар кенгашларида ишлаш учун давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари жалб этилади.

 

Хотин-қизлар кенгашларининг фаол ва ташаббускор аъзолари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ва Вазирлик ҳузуридаги «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантирилади.

 

Вазирлик ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари хотин-қизлар кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этишга шахсан жавобгар ҳисобланади.

 

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига 2020 йил 30 августга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари билан биргаликда қуйидагиларни амалга ошириш вазифаси топширилди:

  • Намунавий низом асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги низомларни ҳамда улар зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, уларнинг иш режаларини тасдиқлаш;
  • давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларида намунали фаолият олиб бораётган хотин-қизлардан, фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассисларидан иборат хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари таркибини шакллантириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.08.2020 йилдан кучга кирган


 

Лола Абдуазимова.