Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ёш оилаларга уй-жой бериш тартиби ўзгартирилди

02.09.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2020 йилдаги “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 521-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармонини ижро этиш учун 2018-2020 йиллар давомида мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни (кейинги ўринларда – ёш оилалар) уй-жой билан таъминлаш мақсадида 2 116 та уй-жойлардан:

  • 350 таси фойдаланишга топширилганлиги;
  • 296 таси ёшлар томонидан рад этилганлиги ва 556 тасининг қурилиши бошланмаганлиги;
  • 2019 йилда 558 та ва 2020 йилда 356 та уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинди.

 

Қарор билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ёш оила сифатида ҳисобга қўйилган ва тавсиянома берилган ёш оилалар учун 2019-2020 йилларда қурилган ёшлар уйлари рўйхати тасдиқланди. 2020 йилда 356 та оила ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олади.

 

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 2020 йил учун «Ўзшаҳар қурилиш инвест ИК» МЧЖ ва «Қишлоқ қурилиш инвест ИК» МЧЖ иштирокида шаҳарларда ва қишлоқ жойларида кўп квартирали арзон уй-жойлар қуришнинг асосий параметрларига ўзгартиришлар киритиш топширилди.

 

«Қишлоқ қурилиш инвест ИК» МЧЖ «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ билан биргаликда Ислом тараққиёт банкининг кредит линиялари бўйича «Қишлоқ қурилиш инвест ИК» МЧЖ ҳисобрақамларида уй қурувчиларнинг дастлабки бадаллари ҳисобидан жамланган маблағлар уч кун муддатда республика бюджетига йўналтирилиши керак. Молия вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг асосланган ҳисоб-китобига мувофиқ маблағларнинг қайтарилган қисми ҳисобидан:

  • 2019 йилда ёшлар учун қурилган 558 та уйнинг дастлабки бадали учун - 30 млрд сўм;
  • 2020 йилда қуриладиган уй-жойлар учун 356 нафар ёш оилага уй-жой қиймати дастлабки бадалининг 65%игача бўлган қисмини молиялаштириш учун - 11,6 млрд сўм маблағларни ҚҚСни қўшган ҳолда ажратади.

 

Ҳужжат билан шундай тартиб ўрнатилмоқдики, унга кўра:

  • Ёшлар иттифоқи томонидан ёш оилаларга уй-жой қийматининг дастлабки бадали сифатида тўланган ссудани ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш бўйича Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратида назорат гуруҳи ташкил этилади;
  • ҳудудий кенгашлар ссуда ва фоизларни шартномада белгиланган муддатда қайтармаган ёш оилаларга бир иш куни ичида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда шартнома асосида тўловларни амалга ошириш юзасидан муддат белгилаган ҳолда, нотариус орқали ёзма билдиришнома юборади;
  • ёш оилалар томонидан ёзма билдиришнома талаблари бажарилмаган тақдирда, ҳудудий кенгашлар икки иш куни ичида муддати ўтган қарздорлик бўйича ижро хати ёзиб беришни сўраб нотариусга мурожаат қилади;
  • нотариус томонидан бир иш куни ичида ижро хати ёзиб берилади ва Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмасига тақдим этилади, унинг ҳудудий бўлинмаси белгиланган тартибда муддати ўтган қарздорликни ундириш чораларини кўради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах