Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Ипотека кредитларини соддалаштирилган тарзда бериш бўйича тажриба бошланди

23.09.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 21.09.2020 йилдаги “Якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизимини жорий қилиш тўғрисида” 576-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжатни қабул қилиш мақсади Президентнинг "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармонини амалга ошириш, шунингдек ипотека кредити ажратишни соддалаштириш  ҳисобланади.

 

Ҳужжатга асосан, Андижон вилоятининг Андижон шаҳри, Қўрғонтепа ва Шаҳрихон туманларида "Ипотека-банк" АТИБ ва "Қишлоқ қурилиш банк" АТБлар томонидан аҳолига ипотека кредитлари ажратишда тажриба тариқасида:

  • мижознинг танловига кўра, хўжалик усулида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун ипотека кредити қарз олувчининг банк пластик карточкасига босқичма-босқич ўтказиш йўли билан ажратилишига;
  • қурилиш даври учун 6 ой имтиёзли давр белгиланишига;
  • кредитнинг мақсадли ишлатилишини банк ва қарз олувчи ўртасида дастлаб имзоланган уй-жой қурилишини бажариш режа-жадвали асосида бажарилган ишлар сифатида қабул қилишга;
  • кредит ажратиш учун якка тартибдаги уй-жойларнинг тегишли лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда асосий турдаги қурилиш материаллари қиймати асос сифатида қабул қилинишига;
  • якка тартибдаги уй-жойларнинг молиявий смета ҳисоб-китобининг 10%и миқдорида бошланғич бадал сифатида қарз олувчининг маблағлари, мавжуд қурилиш материаллари, ишчи кучи ва бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қабул қилинишига рухсат берилди.
  • қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини ҳисоблашда қуйидагиларни инобатга олишга:
    • даромадлари тўғрисида камида охирги 3 ой учун иш жойидан берилган маълумотномалар;
    • иш берувчи томонидан берилган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар;
    • пенсия тўловлари;
    • фоизлар;
    • дивидендлар;
    • мол-мулкни ижарага беришдан олинган доимий тарздаги даромадлар;
    • халқаро пул ўтказмалари тизими орқали келиб тушган маблағлар;
    • қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромадлар;
  • кредитнинг мақсадли ишлатилишини банк ва қарз олувчи ўртасида дастлаб имзоланган уй-жой қурилишини бажариш режа-жадвали асосида бажарилган ишлар сифатида қабул қилишга;
  • кредит ажратиш учун якка тартибдаги уй-жойларнинг тегишли лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда асосий турдаги қурилиш материаллари қиймати асос сифатида қабул қилинишига;
  • якка тартибдаги уй-жойларнинг молиявий смета ҳисоб-китобининг 10%и миқдорида бошланғич бадал сифатида қарз олувчининг маблағлари, мавжуд қурилиш материаллари, ишчи кучи ва бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қабул қилинишига рухсат берилди.

 

"Ипотека-банк" АТИБ ва "Қишлоқ қурилиш банк" АТБга мазкур механизмдан келиб чиққан ҳолда, ўзининг ички низомларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тавсия этилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.