Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Мажбурий маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилади

05.10.2020

Читать на русском языке

Давлат солиқ қўмитаси Президентнинг “Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди, у муҳокама учун ҚҲТБТ порталига жойлаштирилган.

 

Ҳужжатнинг мақсади - контрабанда ва контрафакт маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотиш механизмларини тубдан такомиллаштириш, алоҳида турдаги маҳсулотларни қонуний айланишини таъминлаш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.

 

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини маркировкалашни жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 23 ноябрдаги 944-сон қарорига мувофиқ амалга оширилган. Натижада синов тариқасида маркировкаланган сигарет қутиси муваффақиятли ишлаб чиқарилиши таъминланган, тамаки ишлаб чиқарувчи фабрикаларни махсус сервер ускуналари билан қўшимча жиҳозлаш ҳамда уларни корхоналарни бошқариш автоматлаштирилган тизимларга интеграциялаш орқали тамаки маҳсулотларини кузатиб бориш механизми ишга туширилган ҳамда маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолияти йўлга қўйилган.

 

Ҳужжат билан ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан айрим турдаги маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиниши назарда тутилади. 2020-2022 йилларда идентификация воситалари билан мажбурий маркировкаланадиган маҳсулотлар рўйхати белгиланди. Унга тамаки ва алкоголь маҳсулотларидан ташқари қуйидагилар  киритилган: дори воситалари ва тиббий буюмлар, сув ва салқин ичимликлар ҳамда маиший техника.

 

Белгиланишича, маҳсулотларни идентификация қилиш воситалари орқали мажбурий маркировкалаш тўғрисидаги талабларга мувофиқ бўлмаган маҳсулотларни муомалага киритилиши, муомалада бўлиши ва муомаладан чиқарилиши қонунбузилиш деб ҳисобланади ва кейинчалик жавобгарлик чораларини қўллашга сабаб бўлади.

 

Давлат солиқ қўмитасига қуйидаги ҳуқуқ берилади:

  • идентификация воситалари билан мажбурий маркировкаланадиган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш ва уларни жорий қилиш муддатларини белгилаш;
  • мажбурий маркировкаланадиган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш мақсадида, маҳсулотларни маркировкалаш бўйича ихтиёрий экспериментларни амалга ошириш.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах