Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

ЯТТ ёлланган ходимлар учун қандай солиқлар тўлайди ва қандай ҳисоботлар топширади

22.10.2020

Читать на русском языке

Якка тартибдаги тадбиркорларда амалиётда ходимларни ёллаш, уларнинг даромадларини солиқ ҳисоботида акс эттириш ва уларнинг даромадларидан қатъий белгиланган солиқ, ЖШДС ва ижтимоий солиқ тўлаш тартиби юзасидан саволлар туғилади. “Норма” сўров билан Молия вазирлигига мурожаат қилди ва тушунтириш олди.

 

Сўров:

-  Солиқ кодексига асосан 100 млн сўмгача даромадга эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва уларнинг ёлланган ходимлари солиқ тўлашни танлаш ҳуқуқига эгалар: қатъий белгиланган миқдорда ёки декларация асосида.

 

Агар ёлланган ходимлар солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўласалар, якка тартибдаги тадбиркор бўлган солиқ агентлари ўзларининг ёлланма ходимларига оид ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини ўзи солиқ бўйича ҳисобда турган жойдаги солиқ органига тақдим этади.

 

Қатъий белгиланган солиқнинг ставкалари 09.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонуннинг 13-иловасида фақат якка тартибдаги тадбиркорлар учун келтирилган.

 

ЯТТга ўз мажбуриятлари бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш билан бир қаторда ҳар бир ходим учун қатъий белгиланган солиқни  якка тартибдаги тадбиркор томонидан амалга ошириладиган фаолият бўйича назарда тутилган белгиланган ставканинг 30% миқдорида тўлаш мажбурияти юкланади.

 

Шу билан бирга Президентнинг 14.07.2018 йилдаги ПҚ-3856-сон қарорининг 7-бандига асосан якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар бир ёлланган ходимга тўланадиган қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилган.

 

Шу муносабат билан қуйидаги саволлар юзага келади:

  1. Агар ёлланган ходимлар солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлашни танлашган бўлса, уни бюджетга ким тўлаши керак – ходимларми ёки ЯТТ?
  2. Ёлланган ходимлар солиқни қатъий белгиланган миқдорда қандай суммада тўлайдилар?
  3. ЯТТ ўзининг ва ёлланган ходимларнинг қатъий белгиланган солиқ бўйича ҳисоботларини тақдим этиши керакми? Агар - керак бўлса, ҳисоб-китоб қандай шаклда топширилади, сабаби ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботнинг амалдаги шакли унда бундай солиқни акс эттиришни назарда тутмайди?

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_