Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Атом энергияси соҳасидаги фаолият қандай лицензияланади

03.11.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2020 йилдаги «Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 663-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 7.02.2019 йилдаги «2019-2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4165-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида ишлаб чиқилган.

 

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун лицензия эксплуатация қилувчи ташкилотларга, шунингдек ушбу соҳада фаолият юритувчи бошқа юридик шахсларга объектлар ва ўтказиладиган ишлар хавфсизлигини таъминлаш шарти билан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан берилади.

 

Лицензия фақат юридик шахсларга чекланмаган муддатга берилади.

 

«Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг (9.09.2019 йилдаги ЎРҚ-565-сон) 20-моддасига мувофиқ эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг қуйидаги фаолият турлари лицензияланади:

  • ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш ҳамда улардан фойдаланиш;
  • радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш.

 

Эксплуатация қилувчи ташкилотларга лицензия беришда қуйидагилар асосий шартлар ҳисобланади:

  • атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) ушбу соҳадаги фаолият хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертизанинг ижобий хулосаси мавжудлиги;
  • радиация таъсирида етказилган зарарни қоплаш учун молиявий таъминот мавжудлиги;
  • атом энергиясидан фойдаланиш объектининг барча босқичларда тўлиқ хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эксплуатация қилувчи ташкилотнинг молиявий барқарорлигини асослаш.

 

Бошқа юридик шахсларнинг қуйидаги фаолият турлари лицензияланади:

  • ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш, радиациявий манбалардан фойдаланиш;
  • ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктлари, радиациявий манбалар учун ускуналарни конструкциялаш ҳамда тайёрлаш;
  • атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) ушбу соҳадаги фаолият хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш;
  • радиоактив чиқиндилар ва ядровий материаллар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан улардан фойдаланиш, уларни транспортда ташиш ва сақлаш;
  • радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва кўмиб ташлаш;
  • атом энергиясидан фойдаланиш объектларида илмий тадқиқотлар ўтказиш;
  • ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктлари учун ядровий материаллар, ускуналар ҳамда технологияларни олиб кириш ва олиб чиқиш;
  • атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш;
  • атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.

 

Лицензиатнинг аризасини кўриб чиққанлик учун 4 БҲМ миқдорида йиғим ундирилади. Лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза олинган кундан бошлаб 30 кундан ошмайдиган муддатда қабул қилиниши лозим, бунда хавфсизлик экспертизаси ўтказиладиган муддатлар ҳисобга олинмайди.

 

Лицензия берганлик учун 10 БҲМ миқдорида давлат божи ундирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.10.2020 йилдан кучга кирди. 


Лола Абдуазимова.