Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

2020 йил 9 ойи учун Давлат бюджети якунлари нимадан далолат бермоқда

16.11.2020

Читать на русском языке

Молия вазирлиги 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра Давлат бюджети ижроси таҳлилини маълум қилди. norma.uz илтимосига кўра «Норма» компаниясининг етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ идоранинг шарҳига тушунтириш берди:

 

– Молия вазирлигининг маълумотларига кўра 2020 йилнинг 9 ойи учун Давлат бюджети даромадлари 94,5 трлн сўмни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,3 трлн сўмга ёки 14,8%га кўп деганидир.

 

Очиқ манбалардан олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги саволларга жавоб беришга уриниб кўрамиз:

  • Иқтисодий фаоллик пасайган даврда қандақ қилиб ва нима сабабдан солиқлар тушуми ортиб бормоқда?
  • Бундай шароитларда солиқларнинг ортиб бориши юқори даражада ҳисобланадими ёки паст даражадами?
  • Давлат бюджети учун йўқотишлар мавжудми?
  • Йил охирига прогнозлар қандай?

 

Макроиқтисодий кўрсаткичлар қандай?

 

1-жалвал. 2020 йил 9 ойи учун йиғма макроиқтисодий кўрсаткичлар.

Т/р

Кўрсаткич

2019 йил 9 ойи

2020 йил 9 ойи

Ўтган йилга нисбатан ўзгаришлар

Манба

1

Давлат бюджети даромадлари

 

79,2 трлн сумов

94,5 трлн сумов

+14,8%

https://www.mf.uz/media/file/gos_budget/obzor_rus_ver.pdf

2

Инфляция

 

11,4%

7,8%

– 3,6 банд

https://www.gazeta.uz/ru/2020/10/29/budget-2021/

3

Ташқи савдо айланмаси, шу жумладан

$31,3 млрд

$27,5 млрд

– 12%

 

https://www.gazeta.uz/ru/2020/10/21/foreign-trade/

 

Экспорт

 

$13,3 млрд

$12,5 млрд

– 6%

 

 

Импорт

 

$18 млрд

$15 млрд

– 16,5%

 

4

Аҳоли жами даромининг ўсиши

7,8%

0,3%

– 7,5 банд

https://www.gazeta.uz/ru/2020/10/20/incomes/

5

ЯИМ ўсиш суръатлари

 

5,9%

0,4%

– 5,5 банд

https://www.gazeta.uz/ru/2020/10/20/incomes/

 

Жадвал таҳлили қуйидагиларни кўрсатмоқда:

1) ЯИМ  ва аҳоли жами даромадларининг ўсиш суръатлари нолга яқин. Яъни, ишлаб чиқариш ва даромадлар 2019 йилги даражада қолган;

2) иқтисодий фаолликнинг пасайиши бўйича умумжаҳон тамойили Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасига, айниқса импортга таъсир кўрсатган;

3) инфляциянинг пасайганлигига хурсанд бўлиш керак. Бироқ иқтисодий фаолликнинг пасайиши аҳоли даромадларининг пасайишига таъсир қилмоқда, бу харидорлик қобилиятида ўз аксини топмоқда, инфляция камаймоқда.

 

Пандемия туфайли барча кўрсаткичлар пасайиб кетмоқда, солиқлар тушуми ортмоқда. Бундай ҳолат юзага келишининг сабабларини кўриб чиқамиз.

 

Чораклар бўйича солиқлар тушумини таҳлил қилиб кўрамиз.

 

2-жадвал. 2020 йилнинг 9 ойи учун чораклар бўйича солиқларнинг Давлат бюджетига тушиши.

 

2020 йил I чорак

2020 йил II чорак

2020 йил III чорак

9 ой – ҳақиқатда, жами

2020 йилнинг 9 ойини баҳолаш – I чорак суръатлари бўйича

2019 й., трлн сўм

23,1

 

27,6

28,5

79,2

Х

2020 й., трлн сўм

28,5

 

29,7

36,3

94,5

97,7

2019 йилги нисбатан 2020 йилдаги ўсиш суръатлари, %да

23,4%

7,6%

27,3%

19,3%

23,4%

 

2020 йил I чоракда Давлат бюджетига солиқлар тушуми ўтган йилдаги даврдагига нисбатан 23,4%га ўсди. Пандемия бошланишида иқтисодий фаоллик ва Давлат бюджети даромадлари камайди. II чорак учун тушумнинг ўсиши жами 7,6%ни ташкил этди.

 

III чоракда карантин чекловлари юмшатилиши билан Давлат бюджетига тушумлар миқдори кўпайди. Бунда тушум ўсиши I чоракдаги кўрсаткичлардан ошди – III чоракда 27,3%ни ташкил этди. III чоракдаги тушумларнинг ортиши II чоракдаги ҳолатнинг анча яхшиланишига олиб келди.

 

Умуман олганда, 2020 йилнинг 9 ойида (II чоракдаги ҳолатни ҳисобга олган ҳолда) Давлат бюджетига солиқлар тушумининг тушиш даражаси 19,3%ни ташкил этди. Бу кўпми ёки камми?

 

9 ой мобайнида ўсиш суръатлари I чоракдаги даражада сақланиб турган тақдирда (2019 йилда шундай бўлган эди), 9 ой ичида 97,7 трлн сўмга яқин миқдорда тушум келиб тушарди. Шу тариқа, I, II ва III учинчи чораклардаги даромаднинг ўсиш даражасига тенг бўлган гипотезадан келиб чиқадиган бўлсак, бюджет ҳисоб-китобидаги йўқотишлар деярли 3,2 трлн сўмни ташкил этади. Бунинг асосий сабаби пандемия туфайли иқтисодий фаолликнинг кескин тушиб кетиши ҳисобланади.

 

Йўқотишлар қатори тушумлар ортган ҳолатлар ҳам кузатилган. Буни солиқ турлари бўйича тушумлардан кўрса бўлади. Давлат бюджети даромад қисмининг асосий ҳажмини (78%га яқин) бешта асосий солиқлар таъминлайди: ҚҚС (23,6%), фойда солиғи (20,6%), ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (12,7%), ЖШДС (11,6%) ва акциз солиғи (9,1%). Солиқ тушумларидан 48,2 трлн сўм (солиқ органлари томонидан маъмурлаштириладиган даромадлар суммасининг умумий қисмидан 66,3%и) йирик солиқ тўловчилар улушига тўғри келади. Бунда республикада 300 мингдан ортиқ юридик шахс рўйхатга олинганлиги, солиқларнинг асосий ҳажмини 2-3 мингтага яқин йирик корхоналардан келиб тушиши ҳисобга олинган.

 

Асосий солиқлар бўйича тушумларнинг ортиши ёки камайишига нималар таъсир кўрсатганлигини батафсил кўриб чиқамиз.

 

3-жадвал. Солиқлар тумумининг ўсиши ёки пасайиши омиллари.

Тўлов номи

2019 йилнинг 9 ойи,

трлн сўм

 

2020 йилнинг 9 ойи,

трлн сўм

Ўсиш/пасайиш

Солиқлар тумумининг ўсиши ёки пасайиши омиллари

ҚҚС, жами

 

шу жумладан:

ДСҚ тўплаган

 

ДБҚ тўплаган

26,2

 

 

17,3

 

 

8,9

26,8

 

 

13,8

 

 

13

+2,3%

 

 

– 20,3%

 

 

+46%

Пасайиш омиллари:

  • ҚҚС ставкасининг 20%дан 15%гача пасайтирилиши (2019 йил 1 октябрдан);
  • салбий ҚҚС барча тўловчиларга (илгари фақат экспортчиларга, 2020 йил 1 июлдан бошлаб – барча солиқ тўловчиларга) қопланади. 9 ой учун солиқ органлари томонидан қопланган ҚҚС суммаси 4,5 трлн сўмни ташкил этди (шу жумладан III чорак учун – 2,9 трлн сўм), ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 4,5 баравардан кўпроққа ошган;
  • 2020 йил 1 январдан бошлаб харид қилинган асосий воситалар бўйича ҚҚС бирйўла қопланади (илгари 12–36 ой мобайнида);
  • 582 млрд сўм миқдорида импорт бўйича ҚҚС тўлаш муддатини кечиктиришни қўллаш (10.02.2020 йилдаги 76-сон ВМҚ).

 

Пасайишга тўсиқ бўлувчи омиллар:

  • янги СК киритилиши билан ҚҚС тўловчилар сони ошди (2019 йил 1 октябрь ҳолатига кўра – 46 792, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра – 105 920);
  • импорт бўйича ҚҚСга оид имтиёзлар бекор қилинди;
  • ЭҲФ тизими жорий этилди

 

Фойда солиғи

10,6

19,4

+83%

Ўсиш омиллари:

  • базавий солиқ ставкасининг 12%дан 15%гача оширилиши;
  • янги СК киритилиши билан тўловчилар сони ошди (2020 йил 1 январь ҳолатига кўра – 47 000, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра – 103 000);
  • кончилик саноати корхоналарига солиқ солишдаги ўзгартиришлар, қимматбаҳо металлар нархининг сезиларли даражада ошиши.

Фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган корхоналарнинг 9 ой учун солиқ тушуми 13 трлн сўмдан ошди (фойда солиғи бўйича умумий тушумнинг 67%и).

 

Ўсишга тўсиқ бўлувчи омиллар:

  • II чоракдан бўнак тўловларини тўлаш тизимининг ўзгариши. Тўловчилар мўлжалланаётган ҳажмдан келиб чиққан ҳолда бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани – аввалги чорак якунлари бўйича уни ҳисоблаб чиқариш талабларини бекор қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли

 

ЖШДС

9,5

11

+15,7%

Ўсиш омиллари:

  • жами МҲТФнинг ошиши (I чоракда) ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (МҲЭКМ) ортиши;
  • давлат иштирокидаги корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкасининг 25%дан 12%гача пасайтирилиши;
  • 2020 йил май ойидан бошлаб пандемия муносабати билан кичик тадбиркорлик субъектлари ва иқтисодиётнинг айрим тармоқлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 12%дан 1%гача туширилиши (ПФ-5996-сон).

 

Ўсишга тўсиқ бўлувчи омиллар:

  • ходимга тўланадиган, солиқ солинмайдиган моддий ёрдам миқдорининг 4,22 МҲЭКМдан 7,5 МҲЭКМгача оширилиши (ПФ-5986-сон)

 

 

 

 

 

Айланмадан олинадиган солиқ

1,17

0,98

– 16,3%

Пасайиш омиллари:

  • пандемия муносабати билан солиқлар тўлаш муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилиши (ПФ-5978-сон);
  • йил якунлари бўйича айланмаси 1 млрд сўмдан ошган тўловчиларнинг бир қисми умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилиши;
  • пандемия муносабати билан умумий овқатланиш корхоналари ва ижарага берувчилар 2020 йил 1 июлдан бошлаб солиқларни тўлашдан озод этилиши (ПФ-6029-сон) 

 

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

10,6

12

11,3%

Ўсиш омиллари:

  • фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган корхоналардан ер қаъридан фойдаланганлик бўйича солиқ тушуми (умумий ҳажмнинг 75%и) ҳамда қимматбаҳо металлар нархининг оширилиши; 
  • ставкаларнинг 15%га индексация қилиниши

 

Акциз солиғи

7,1

8,6

21,1%

Ўсиш омиллари:

  • товарларнинг турларига қараб индексация қилиш ставкалари;
  • янги СКга мувофиқ акциз солиқини ҳисоблашда кирувчи акцизни ҳисобга олишнинг бекор қилиниши.

 

Ўсишга тўсиқ бўлувчи омиллар:

  • пандемия муносабати билан айрим турдаги товарларни олиб киришда ноль даражали ставканинг белгиланиши (1160 нафар импорт қилувчи 455,5 млрд сўм миқдорида фойдаланишган) (ПФ-5978-сон);
  • пандемия муносабати билан товарларни олиб киришда солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш имконият тақдим этилиши (ПФ-5969-сон)

 

Мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

3,7

3,3

– 5,4%

Пасайиш омиллари:

  • пандемия муносабати билан муҳим солиқ имтиёзлари тақдим этилиши (ПФ-5978-сон) (51 879 нафар тўловчи 636,6 млрд сўм миқдорида имтиёзлардан фойдаланишган);
  • солиқлар бўйича тўлов муддатини кечиктириш имконияти тақдим этилиши (ПФ-5969-сон).

 

Пасайишга тўсиқ бўлувчи омиллар:

  • ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари индексация қилиниши (15%га);
  • алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларининг оширилиши (60 бараварга);
  • ер солиғи қайта баҳоланган (бозор) қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган тўлиқ амортизацияланган биноларга солиқ солиш;
  • бозорлар солиқ тўловчилари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари разрядига ўтиш ва бошқалар.

 

Солиқлар келиб тушишининг пасайиш омиллари қуйидагилар ҳисобланади:

  • умуман олганда – пандемия солиқ тўловчиларнинг, айниқча кичик бизнесдаги иқтисодий фаоллигига сезиларли даражада таъсир кўрсатди;
  • ҚҚС бўйича – солиқ ставкасининг кескин пасайиши ва «салбий» ҚҚСни (шу жумладан асосий воситалар бўйича) қоплашнинг жорий этилиши. ҚҚС бўйича тушумнинг камайиши Давлат бюджетининг даромад қисмига сезиларли даражада таъсир кўрсатди;
  • тадбиркорларнинг фаоллигига боғлиқ бўлмаган солиқлар бўйича, шунингдек ижтимоий солиқ ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар ва преференцияларнинг, биринчи навбатда, – кичик бизнесга ҳамда пандемия даврида зарар кўрган тармоқларга (туризм, умумий овқатланиш ва бошқалар) тақдим этилиши.

 

Солиқ тушумларининг ўсиш омиллари қуйидагилардан иборат:

  • фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган корхоналар ҳисобига фойда солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича тушумларнинг оширилиши. Ушбу корхоналар учун солиқлар ставкалари оширилди, фойдага солиқ солиш тартиби ўзгартирилди. Қимматбаҳо металлар (биринчи навбатда – олтин) нархининг оширилиши билан бирга, бу Давлат бюджети даромадларининг ошишига сезиларли даражада улуш қўшди ва муайян даражада ҚҚС бўйича йўқотишларни нейтраллаштирди. Ўзбекистон йил бошидан буён олтин экспортини 5,8 млрд АҚШ долларига оширди, улардан 2,5 млрд АҚШ доллари (43,1%) август ойига тўғри келди (https://www.gazeta.uz/ru/2020/10/20/reserves/);
  • 2019 йил якунлари бўйича ва 2020 йилнинг 9 ойи мобайнида айланмаси 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган тўловчиларнинг бир қисми умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилиши;
  • акциз солиғи ва ресурс солиқлари ставкаларини индексация қилиш ва ошириш;
  • жорий йилнинг I чорагида солиқларнинг келиб тушиши суръатлари анча юқори бўлганлиги;
  • 2019 йилда давлат корхоналари томонидан олинган соф фойда бўйича давлат улушига ҳисобланган дивидендларнинг бюджетга ўтказилиши. Тушумлар 1,5 трлн сўмни ташкил этган ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 трлн сўмга ошган;
  • солиқлар, мажбурий йиғимлар, бож ва жарималар ҳисобига давлат органларининг депозит ҳисобрақамларида тўпланиб қолган маблағларнинг қолдиқларидан 50%и бюджетга ўтказилди.

 

Асосий хулосалар:

1. Пандемия тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатди, бу Давлат бюджетига солиқлар тушумида ўз аксини топди.

2. Давлат томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар муайян даражада хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида юзага келган муаммоларни ҳал этишда қўл келди ва Давлат бюджети даромадлари таъминланишига боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олди олинди.

3. Имтиёзлар ва преференциялар ҳисобига кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида солиш солишга ўзгартиришлар киритилди. Бунда, асосан, йирик давлат корхоналари томонидан бюджет йўқотишлари қопланди ва солиқ тушумлари таъминланди.

4. Иқтисодиётнинг аста-секин тикланиши кузатилмоқда (шу жумладан – Жаҳон банкининг сўнгги баҳолаши бўйича, https://www.gazeta.uz/ru/2020/10/07/wb/.) Хусусан, Ўзбекистонга пул ўтказмалари тикланмоқда. Масалан, сентябрь ойида мамлакатимизга пул ўтказиш йўли билан 600 млн АҚШ долларидан ортиқ сумма келиб тушди, ўтган йилнинг шу ойида ўтказмаларнинг умумий ҳажми 590 млн АҚШ долларини ташкил этган эди. Шунга қарамай, 2020 йилда ўтказмалар, умуман олганда, 2019 йилдагидан 175 млн АҚШ долларига (3,9%) ортга қолмоқда (https://www.spot.uz/ru/2020/10/22/transfers/).

Ўтказилган таҳлил ва аниқланган тамойиллар 2020 йилга Давлат бюджетининг даромадлар қисми бўйича прогноз маълумотлари бажарилиши эҳтимоли анча юқорилигини кўрсатмоқда.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах