Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Тиббий профилактика ишлари самарадорлиги оширилади

19.11.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 12.11.2020 йилдаги «Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4891-сон қарори қабул қилинди».

 

Ҳужжат билан тиббий профилактика ишларининг асосий йўналишлари белгиланди:

 

Дастлабки профилактика

Бирламчи профилактика

Иккиламчи профилактика

Қулай атроф-муҳитни яратиш (экологик аҳвол, инсонларнинг меҳнат, яшаш ва дам олиш шароитларини яхшилаш), аҳоли саломатлигига салбий таъсир этувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилишининг олдини олиш, озиқ-овқат маҳсулотларини, жумладан унни фортификациялаш, тузни йодлаштириш

Эмлаш, мақсадли скрининг ва тиббий кўрикларни амалга ошириш, оқилона иш ва дам олиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш, бадантарбия машғулотларини кундалик турмуш тарзига айлантириш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, соғлом ва тўғри овқатланиш, ортиқча вазн ва семизликни бартараф этиш, зарарли одатларга қарши курашиш, инсон саломатлиги, таълим-тарбияни яхшилаш бўйича чоралар кўриш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш

Маълум шароитларда иммун ҳолатининг камайиши, ўта зўриқиш, адаптив етишмовчиликлар сабаб юзага келадиган касалликларнинг келиб чиқиши, авж олиши ёки қайталанишига олиб келиши мумкин бўлган аниқ хавф омилларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга татбиқ қилиш, шунингдек, тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш

 

2021 йил 1 январдан бошлаб 40 ва ундан юқори ёшдаги фуқароларда юрак қон-томир хавфини (гипертония, инфаркт, инсульт, қандли диабет ва бошқа хавф омилларини) аниқлаш бўйича тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади.

 

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказининг туман (шаҳар) бўлимлари кўп тармоқли марказий поликлиникалари биноларида жойлашишга рухсат берилади. Уларнинг ходимлари томонидан амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари билан бир қаторда фуқароларга тиббий-профилактик хизматлар (маслаҳатлар, кўриклар ва бошқалар) кўрсатиб борилади.

 

Маҳаллаларда, мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ва олий ҳамда ўрта махсус таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашувчи волонтёрлар (шу жумладан нафақадаги шифокорлар, ўқитувчилар, зиёлилар ва бошқалар) жамиятлари ташкил қилинади.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Касалликлар профилактикаси ва жамоат саломатлиги масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи комиссия ташкил қилинди ҳамда унинг вазифалари белгиланди. Унинг таркиби ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тасдиқланди, шунингдек соҳа бўйича вазирлик ва идораларнинг республика, вилоят ва туман даражасидаги вазифалари тақсимланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади. Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар учун бажарилиши мажбурийдир.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.