Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Давлат божи ва бошқа йиғимлар қандай ҳисобга олинади

26.11.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2020 йилдаги «Солиқ маъмурчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 736-сон қарори билан Давлат органлари томонидан ундириладиган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Низом Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан чет элда ундириладиган консуллик йиғимларига, божхона органлари томонидан хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун ундириладиган йиғимларга татбиқ этилмайди.

 

Давлат божи ва бошқа йиғимларни ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда – ваколатли органлар) давлат божи ва бошқа йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўлиқ ундириб олинишини таъминлайдилар, шунингдек уларнинг Давлат бюджетига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ўз вақтида ўтказилиши устидан назоратни амалга оширадилар.

 

Давлат хизматлар марказлари ва ЯИДХП орқали хизматлар кўрсатишда ваколатли орган давлат божи ва бошқа йиғимларни ундиришга масъул ҳисобланади.

 

Ваколатли органлар давлат божи ва бошқа йиғимлар бўйича тушумларнинг ҳисобини Низомга илова қилинган шакл бўйича Давлат божи ва бошқа йиғимлар тушумларини ҳисобга олиш китобида (кейинги ўринларда - Китоб) ёки биллинг тизими орқали юритадилар. Бунда босқичма-босқич биллинг тизимига ўтилгандан кейин Китобни юритиш тўхтатилади.

 

Китоб ҳар куни иш куни охиригача ваколатли органнинг масъул ходими томонидан юритилади. Ушбу Китоб тегишли ҳисобот йили якунлангандан кейин 5 йил сақланади.

 

Китобга ёзувлар қуйидаги ҳужжатларга асосан киритилади:

  • давлат божи ва бошқа йиғимлар нақд пулда ёки пластик карталардан фойдаланган ҳолда тўланганда – банк томонидан тўловчига бериладиган белгиланган шаклдаги квитанция ёки тўловни амалга оширган мансабдор шахс ёхуд ваколатли органнинг кассаси томонидан тўловчига бериладиган ушбу Низомга илова қилинган шаклга мувофиқ квитанция;
  • нақд пулсиз шаклда тўланганда – банкнинг қоғоз ёки электрон шаклдаги тўлов ҳужжати.

 

Давлат божи ва бошқа йиғимлар тўлашдан озод этилган ҳолларда Китобга имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатларнинг номи, рақами, санаси ва тегишли моддаси тўғрисидаги белги қўйилади.

 

Давлат божи ва бошқа йиғимлар тушумлари бўйича ҳисобот ваколатли органлар томонидан ўзи жойлашган ердаги солиқ органларига йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах