Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Агар солиқчилар тугатилаётган корхонани текширишмаса

04.12.2020

Читать на русском языке

2020 йил 1 январдан бошлаб корхоналарни ихтиёрий тугатишнинг янги тартиби жорий этилган. Бизнесни сабаблари ва корхонанинг юридик шаклидан қатъи назар тугатиш тадбиркорлик, молиявий ва хўжалик фаолиятининг, шунингдек - ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишини назарда тутади. Янги тартиб тартиб-таомилларнинг ўзини соддалаштирганига қарамай, амалиётда тугатилаётган корхонага боғлиқ бўлмаган муаммолар юзага келади.

 

Бундай вазиятларда қандай ҳаракат қилишни “Норма”нинг юридик масалалар бўйича экспертлари – адвокат Элеонора МАЗУРОВА ва юрист Альберт САФИН тушунтиришди:

 

1-вазият: банк солиқ текшируви ўтказилмаганлигига ҳавола қилиб, тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини қабул қилмаяпти

 

- Талабларга мувофиқ тугатилаётган МЧЖ Давлат хизматлари маркази ва банкка таъсисчиларнинг корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарори нусхасини юборди. Давлат хизматлари маркази ўз сайтида ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги ахборотни эълон қилди. Хизмат кўрсатувчи банк ҳужжатни фақат корхона солиқ органи томонидан текширилгандан кейин қабул қилишини маълум қилган ҳолда қарор нусхасини қабул қилишни рад этди.

 

Солиқ текшируви ўтказилмагунча корхонани тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини қабул қилишни рад этган банкнинг ҳаракатлари қонунийми?

 

Вазиятни тушуниш учун ихтиёрий тугатишнинг барча босқичларини хронологик тартибда кўриб чиқамиз.

 

1. Тугатувчи таъсисчилар томонидан ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейинги иш кунидан кечикмай:

  • Давлат хизматлари марказига - ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;
  • талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисобварағига, хизмат кўрсатувчи банкка ва хорижий валютадаги маблағлари жамланадиган банкка:

- ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;

- имзолар намуналари ва тугатувчи муҳрининг босма изи қўйилган карточкаларнинг икки нусхасини;

  • миллий валютадаги иккиламчи депозит ҳисобварақларига, жамғарма депозит ҳисобварақларига ва муддатли депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банкларга - уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани;
  • хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақлари очилган банкларга - уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг депозит ҳисобварақларига, миллий валютадаги асосий ҳисобварағи очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани жўнатади.

 

Юқорида санаб ўтилган талаблардан банк сиздан тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини қабул қилиши шартлиги келиб чиқади, сабаби банклар хабардор қилинган пайтдан эътиборан:

- маблағларни ҳисобдан чиқаришга фақат тугатувчининг топшириғига биноан йўл қўйилади;

- 2-сон картотеканинг амал қилиши тўхтатиб қўйилади;

- миллий ва хорижий валютадаги иккиламчи депозит ҳисобварақлари, жамғариладиган ҳамда муддатли депозит ҳисобварақлари ёпилиб, ҳисобварақдаги миллий валюта қолдиқларини асосий ҳисобварағига, хорижий валюта қолдиқларини хорижий валютада очилган ҳисобвараққа ўтказиб берилади.

 

Ва банк ҳужжатни қабул қилмагунча, юқорида санаб ўтилган ҳаракатларни амалга оширишнинг имкони йўқ.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах