Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Пойтахтда Япония рақамли университети ташкил этилади

04.12.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 2.12.2020 йилдаги 762-сон қарори билан Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилади.

 

Университет Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги ПҚ-4553-сон қарорига мувофиқ, шунингдек олий таълимга илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни татбиқ этиш мақсадида ташкил этилади.

 

Университетнинг асосий вазифалари:

  • ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш ҳамда иқтисодиётнинг эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳалари бўйича олий маълумотли рақобатбардош кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;
  • ўқув жараёнига илғор таълим технологиялари жорий этиш;
  • ўқув ва илмий лойиҳалар доирасида Ўзбекистон ва хорижий етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
  • етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини жорий этиш;
  • кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ҳамда модернизация қилишга йўналтирилган таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва бошқалар.

 

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади. Ўқитиш япон ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

 

Университет бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги ва масофавий таълим шаклларида кадрлар тайёрлаш амалга оширади. Ўқиш учун тўлов-контракт маблағлари миқдори муассис - "Digital Knowledge Co., Ltd." компанияси томонидан белгиланади.

 

Шунингдек, ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида бепул (Университет гранти асосида) 10 нафардан кам бўлмаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинади.

 

"Муҳандис-дастурчи" бакалавриат таълим йўналиши бўйича Университетга талабаларни қабул қилиш 2020/2021 ўқув йилидан, "Компьютер графикаси ва дизайн" бакалавриат таълим йўналиши бўйича - кейинги ўқув йилидан бошлаб амалга оширилади.

 

Битирувчиларга олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Япония университетлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг белгиланган намунадаги дипломлари берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах