Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Сайр этиш учун «саломатлик йўлаклари» ташкил этилади

07.12.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2020 йилдаги «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 735-сон қарори қабул қилинди.

 

Ушбу қарор Президентнинг 30.10.2020 йилдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармони ижросини таъминлаш доирасида ишлаб чиқилган ва унда қуйидагиларни тасдиқлаш назарда тутилган:

  • Пандемияни спорт орқали енгамиз!» ғоясини ўзида мужассам этган 2021-2022 йилларда спорт сиёсатини жадаллаштириш дастури;
  • Соғлом аёл – буюк келажак» ғоясини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан оммавий тарзда шуғулланишга жалб қилиш чора-тадбирлари дастури;
  • 2020–2022 йилларда Ўзбекистонда спорт ва экстремал туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури;
  • Миллий спорт турларини ва халқ ўйинларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари режаси.

 

Қарорга мувофиқ умумтаълим мактабларининг спорт турларига ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларнинг ҳар бирида ҳар ойда камида битта спорт тури бўйича спорт мусобақалари ўтказилади.

 

2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни республика бўйича «Автомобилсиз кун» сифатида эълон қилинади.

 

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

● экстремал спорт ва спорт туризми бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида алоҳида кафедра очилади;

● жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бакалавриат таълим йўналишлари негизида «спорт тадбирларини шарҳловчи», «йирик спорт тадбирларини ташкиллаштириш (промоутер)» ҳамда «оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш» бўйича магистратура мутахассисликларини ўқишга қабул қилиш ташкил этилади.

 

2020 йил 1 декабрдан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари ва ўринбосарларига «Шахсий намуна» тамойили асосида ҳафтада камида бир марта хизмат автомобилларидан фойдаланмаган ҳолда ишга келиши ва кетиши тавсия этилади.

 

2021 йил 1 апрелга қадар маҳаллалар, қишлоқлар, туманлар, шаҳарлардаги пиёда ва велосипедда юриш учун мўлжалланган «Саломатлик йўлаклари» ташкил этилади. Мазкур йўлакларда автомобиль қўйишни тақиқловчи белгилар, йўлакларнинг бошланиш қисмига автомобилларнинг ҳаракат қилишини олдини олиш мақсадида махсус тўсиқлар ўрнатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах