Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Аграр таълим тизимида ислоҳотлар амалга оширилади

22.12.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2020 йилдаги 788-сон қарори билан Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди.

 

Стратегияда қуйидаги устувор вазифаларнинг амалга оширилиши назарда тутилади:

  • қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация қилиш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш учун юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, инсон капиталини меҳнат бозори талаблари асосида ривожлантириш;
  • қишлоқ хўжалигида инновацион ресурс тежайдиган технологияларни қўллаш, «Ақлли қишлоқ хўжалиги» (Smart agriculture) ва рақамли технологияларни жорий қилиш;
  • стартап-лойиҳаларни амалга ошириш орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш;
  • илмий тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар натижаларини кенг жорий этиш учун амалдаги таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси механизмини такомиллаштириш ва бошқалар.

 

Стратегияга мувофиқ 2030 йилга қадар:

  • 30 та хорижий олий таълим муассасаси билан биргаликдаги қўшма таълим дастурлари ташкил этилади;
  • қишлоқ хўжалиги соҳасида кўрсатиладиган интерактив хизматлар сони 20 тага етказилади;
  • аграр таълим тизимидаги олий таълим муассасаларини дунёнинг нуфузли 1 000 та олий таълим муассасалари рўйхатига (QS рейтинг тизимига) киритиш чоралари кўрилади.

 

Шунингдек қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача инновацион ривожланиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари; 
  • Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2020/2021 ўқув йилига мўлжалланган чора-тадбирлар дастури.

 

Таълим жараёнига қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш технологиялари ва замонавий усулларини жорий этиш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

  • 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб барча бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этилади;
  • қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади;
  • таълим жараёнлари рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштирилади, масофавий таълим хизматлари ривожлантирилади, вебинар, онлайн-таълим ва бошқа технологиялар амалиётга кенг жорий этилади.

 

Тошкент давлат аграр университетининг Нукус, Термиз ва Самарқанд филиаллари институтга айлантирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.