Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Деградацияга учраган ерлар консервация қилинади

23.12.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2020 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 791-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 19.05.2020 йилдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • консервация қилинадиган қишлоқ хўжалиги ерларини аниқлаш ва хатловдан ўтказиш тартиби;
  • қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартиби;
  • ерларни консервация қилиш тадбирларини молиялаштириш.

 

Деградацияга учраган ерларни консервация қилиш – бундай ерларни унумдорлик ва табиий хусусиятларини тиклаш учун талаб этиладиган, бироқ 5 йилдан кам бўлмаган муддатга вақтинчалик мақсадли фойдаланишдан чиқариш.

 

Ер участкасидан фойдаланувчи (эгалик қилувчи) ва туман ҳокимлигининг аризасига асосан 5 иш куни ичида хулосани тайёрлаш учун комиссия тузиш ҳақида қарор қабул қилинади.

 

Комиссия таркибига ер участкасидан фойдаланувчи (эгалик қилувчи), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (ўрмон хўжалиги ерларида), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Тупроқшунослик ва агрокимё ИТИнинг масъул ходимлари киритилади.

 

Деградацияга учраган қишлоқ хўжалиги ерларини хатловдан ўтказиш материаллари, бонитировка маълумотлари, геоботаник тадқиқотлар, давлат статистика материаллари, ер участкаларидан фойдаланувчиларнинг қишлоқ хўжалиги фаолиятига оид ҳисобот ҳужжатлари асосида таклифлар ишлаб чиқилади.

 

Комиссия ишининг натижаларига асосан деградацияга учраган қишлоқ хўжалиги ерларидан кейинчалик фойдаланиш (қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқарилмаган ҳолда ерларни тиклаш, консервация қилиш, ерларни бошқа тоифага ўтказиш) бўйича тавсиялар берилади.

 

Консервация қилиш тадбирларини ўтказишга оид харажатлар республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар, шунингдек эгалик қилувчининг маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.12.2020 йилдан кучга кирди

 

Лола Абдуазимова.