Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

2021 йил учун алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимлар тасдиқланди

28.12.2020

Читать на русском языке

 

Келгуси йилда ставкалар нафақат минтақалар бўйича, балки йиғим тўлайдиган субъектлар бўйича ҳам табақалаштирилади (25.12.2020 йилдаги ЎРҚ-657-сон Қонунга қаранг).

 

2021 йил учун алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун йиғимнинг умумбелгиланган ставкалари қуйидагича белгиланади:

  • Тошкенть шаҳрида 2020 йилги даражада сақлаб қолинади – ойига 1 200 000 сўм;
  • Нукус шаҳри, вилоят марказларидаги шаҳарларда – ойлик тўлов 1 млн сўмдан 840 минг сўмгача камайтирилади (-16%);
  • бошқа шаҳарларда – ойлик тўлов 800 минг сўмдан 600 минг сўмгача камайтирилади (-25%);
  • бошқа аҳоли пунктларида – ойлик тўлов 600 минг сўмдан 300 минг сўмгача камайтирилади (-50%).

 

2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар бўлган даврда йиғим тўлашдан озод қилинган умумий овқатланиш корхоналари 2021 йилда йиғимни белгиланган миқдорлардан 50%га пасайтирилган ставкалар бўйича тўлайдилар. Яъни бир ойлик тўлов Тошкент шаҳрида – 600 минг сўм, Нукус шаҳри, вилоят марказларидаги шаҳарларда  – 420 минг сўм, бошқа шаҳарларда – 300 минг сўм, бошқа аҳоли пунктларида – 150 минг сўм.  

 

2020 йил учун тасдиқланган ставкалар билан бу ерда, 2021 йил учун ставкалар билан бу ерда танишиш мумкин.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2021 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах