Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Бюджет соҳасида янги жарималар жорий этилади

04.01.2021

Читать на русском языке

 

МЖТК ва Бюджет кодексига бир қатор тузатишлар киритилди (30.12.2020 йилдаги ЎРҚ-660-сон Қонунга қаранг).

 

Биринчидан, МЖТКнинг 1756-моддасига тузатишлар киритилди. Энди ушбу моддага давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бузиш ҳам киритилди. Эслатиб ўтамиз, 2020 йилдан бошлаб давлат мақсадли жамғармалари (рўйхатга қаранг) тўлиқ ғазначилик ижросига ўтказилган, уларнинг ҳисоботлари эса халқаро талабларга мувофиқлаштирилган.

 

Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • бюджет ижросининг балансини;
  • даромадларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;
  • харажатларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;
  • дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотларни;
  • номолиявий активларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни;
  • миллий ва чет эл валютасидаги пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни;
  • тақсимловчи органлар бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни.

 

Тақсимловчи органлар ҳар ойда Молия вазирлигига таҳлилий мақсадлар учун давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромадлари ва харажатларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этади. Юқорида айтиб ўтилган таркибий элементларни ўз ичига олган тўлиқ ҳисоботлар Молия вазирлигига (илгари – Вазирлар Маҳкамасига) қуйидаги тартибда тақдим этилади:

  • Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган муддатларда – чораклик ҳисоботни;
  • ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелига қадар – йиллик ҳисоботни.

 

Ҳисоботларни белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун айбдор мансабдор шахсларга 1 БҲМдан 2 БҲМгача миқдорда жарима солинади. Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари ходимларига МЖТКнинг 1756-моддаси бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузиш ва уни кўриб чиқиш учун судга юбориш ваколати берилди.

 

Иккинчидан, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузиш деб номланган янги модда киритилади. Мазкур ҳолатда тегишли маълумотларни оммага эълон қилиш орқали очиқликка эришилади (қуйидаги жадвалга қаранг).  

 

Масъул органлар

Муддатлар

Масъул органнинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган маълумотлар

Биринчи ва иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар*, давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

Ҳар чорак якунлари бўйича кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар

Қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар:

  • ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида бюджет маблағларининг тақсимоти;
  • даврий молиявий ҳисоботлар;
  • давлат мақсадли жамғармаларидан субсидиялар ва кредит олувчилар;
  • капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар

 

Молиявий йилнинг биринчи ойида

Молия йили учун иш режалари тўғрисидаги маълумот

Ҳар чорак якунлари бўйича чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай

Назорат тадбирлари натижалари бўйича аниқланган молиявий ҳуқуқбузарликлар ва ижобий натижалар ҳақидаги маълумотлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари

Ҳар чорак якунлари бўйича кейинги чорак биринчи ойининг 10-санасига қадар

  • Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ҳамда хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати;
  • қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар

*Изоҳ. Ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг сайтлари мавжуд бўлмаган тақдирда, улар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг сайтларига маълумотни жойлаштиради.

 

Белгиланган муддатларни бузганлик учун мансабдор шахсларга 2 БҲМ миқдорида жарима солиниши мумкин. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома Ҳисоб палатаси томонидан тузилади, кейин эса кўриб чиқиш учун судга юборилади.   

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 31.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.