Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларининг вазифалари белгиланди

06.01.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 йилдаги «Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 820-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 18.02.2020 йилдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5938-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Қарор билан Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Марказлар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида ташкил этилади, уларга қуйидаги вазифалар юклатилади:

  • замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда «Оила - муқаддас», «Соғлом оила - соғлом жамият», «Оила - жамият ва давлат ҳимоясида» ва «Фаровон оила - жамият равнақининг асоси» концептуал ғояларини никоҳланувчиларнинг онгига сингдириб бориш;
  • никоҳланувчи шахсларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича тизимли тайёрлаш;
  • оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, никоҳланувчи шахсларда оилавий қадриятларни ҳурмат қилиш, оилаларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни яратиш ҳамда ибратли ота-она бўлиш кўникмаларини шакллантириш.

 

Марказларда ФҲДЁ органларига никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган 30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар, ўқув юкламаси ҳажми 16 соатдан кам бўлмаган дастур асосида бепул ўқитилади.

 

Марказлар фаолиятини молиялаштириш манбалари – Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда ХМИ грантлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.12.2020 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах