Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

4 ва ундан ортиқ боласи бўлган оила - кўп болали оила

08.01.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 йилдаги «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги 830-сон қарори қабул қилинди.

 

Қонун ҳужжатларида ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида кўп болали оила тушунчаси бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида ҳужжат билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.

 

Хусусан, Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомда (26.02.2019 йилдаги 170-сон ВМҚ билан тасдиқланган) 16 ёшгача 7 нафар ва ундан зиёд болалари бўлган кўп болали оилаларга уй-жой тақдим этилишига оид талаб бекор қилинди.

 

Бундан ташқари, Қишлоқ жойлардаги кам таъминланган ва кўп болали оилаларга қорамолни бепул бериш шартлари тўғрисидаги низомга (21.04.2006 йилдаги 67-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартириш киритилди, унга мувофиқ кўп болали оилаларга қорамолни бепул беришда вояга етмаган 5 нафар ва ундан ортиқ болалари бўлишига оид талаб бекор қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Оила кодексига мувофиқ тўрт ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оила ҳисобланади. Бунда агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус, профессионал ва олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда 22 ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.