Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Урганчда «Ўзбекистон давлат хореография академиясининг филиали очилади

26.01.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 22.01.2021 йилдаги «Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги 31-сон қарори қабул қилинди.

 

Миллий рақс санъати соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон давлат хореография академиясининг давлат таълим муассасаси шаклидаги Урганч филиали ташкил этилади.

 

Филиал таркибида «Лазги» ижрочилигини янада ривожлантириш бўлими очилади, унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • «Лазги» ижрочилигини янада ривожлантириш, бу борада шаклланган ижро ва ижодий мактаблар фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
  • фан-таълим ва ижрочиликнинг интеграциялашувини таъминлаш;
  • «Лазги» ижро йўлини асраб-авайлаш, рақснинг ижтимоий-тарихий илдизлари, илмий-назарий негизларини, миллий ва умумбашарий қадриятлар билан боғлиқ жиҳатларини чуқур ўрганиш ва бошқалар.

 

Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.01.2021 йилдан кучга кирди. 


Лола Абдуазимова.