Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Назорат хариди қандай ўтказилади

12.02.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 8.02.2021 йилдаги «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ушбу йўналишда давлат органлари ҳамда ташкилотлари ҳамкорлигини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 59-сон қарори қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига (кейинги ўринларда – Агентлик) қуйидагиларни таъминлаш топширилди:

  • савдо объектларида сотиладиган халқ истеъмоли товарлари сифати ва хавфсизлигини белгиланган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан тизимли равишда ўрганишлар ўтказилишини;
  • назорат харидлари қонунийлик, ошкоралик, холислик, адолатлилик, тенглик ва шаффорлик принципларига асосланган ҳолда амалга оширилишини.

 

«Ўзстандарт» агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда аккредитация қилинган синов лабораториялари Агентликка назорат хариди доирасида амалий ёрдам кўрсатиши лозим.

 

Назорат хариди тадбирларини ўтказиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

  • Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган ва Агентлик расмий веб-сайтида жойлаштириладиган назорат хариди тадбирини ўтказиш режаси;
  • оммавий ахборот воситаларидан келиб тушган маълумотлар ҳамда белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари;
  • қонунда белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлардан келиб тушадиган ахборотлар ва мурожаатлар;
  • Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ёки Монополияга қарши курашиш қўмитасининг топшириқлари.

 

Ҳужжат билан Чакана савдо объектларида халқ истеъмоли товарларининг назорат харидини ташкиллаштириш ва уларни экспертизадан (тестдан) ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Низомда қуйидагилар белгиланди:

  • назорат хариди тадбирларини ўтказишни режалаштириш тартиби;
  • назорат харидини амалга ошириш тартиби;
  • халқ истеъмоли товарларининг экспертизадан (тестдан) ўтказиш тартиби;
  • назорат харидини молиялаштириш тартиби;
  • назорат хариди ва халқ истеъмоли товарларини тестдан қтказиш натижалари устидан шикоят қилиш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.