Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

«Эл-юрт умиди» жамғармасининг вазифалари кенгайтирилди

15.02.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 11 февраль куни «Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон имзоланди.

 

Ҳужжатда Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасининг (кейинги ўринларда – Жамғарма) қўшимча вазифалари белгиланди. Улар жумласига қуйидагилар киритилди:

  • иқтидорли ва истиқболли давлат хизматчиларини излаб топиш, танлаш ва рағбатлантириш;
  • янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этишга кўмаклашиш;
  • хорижий экспертлар билан ҳамкорликда давлат хизмати ва таълим соҳасига рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган илмий-амалий тадбирлар ташкил этиш;
  • хорижий таълим, илмий ва бошқа ташкилотлар, олимлар ва экспертлар, шунингдек ватандошлар билан ҳамкорликда онлайн платформаларга асосланган масофавий таълим дастурлари, ўқув курслари ва бошқа таълим, илмий-тадқиқот ва амалий лойиҳаларни амалга ошириш.

 

Маълумот учун! Президентнинг 3.10.2019 йилдаги ПФ–5843-сон Фармони билан Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ихтиёрига ўтказилган. У Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

Очиқ стипендия танловлари асосида хорижда бакалавриат,магистратура ва докторантурада таълим олиш дастурлари Жамғарманинг асосий таълим дастурлари (кейинги ўринларда – таълим дастурлари) ҳисобланади. Дастурлар бўйича номзодларни саралаш танлови мунтазам равишда ва Ўзбекистоннинг барча фуқаролари учун уларнинг республикадаги иш ва ўқиш жойидан қатъи назар очиқ тарзда амалга оширилади. Жамғарма томонидан вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тўғридан-тўғри буюртмалари асосида истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича стажировкадан ўтиш дастурлари ташкил этилади.

 

Жамғарма таълим дастурлари бўйича номзодларнинг очиқ саралаш танлови қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

  • давлат ва жамият бошқаруви;
  • қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳаси;
  • таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқлари;
  • иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари.

 

Жамғарма таълим дастурлари бўйича таълим олган стипендиатларга стипендиат билан тузилган шартномада белгиланган тартиб ҳамда муддат мобайнида вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотларда узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти юкланади. Стипендиат узрсиз сабабга кўра таълим дастурларидан четлаштирилган тақдирда ёки Жамғарма таълим дастурлари тугалланганидан сўнг меҳнат фаолиятини давом эттиришдан бош тортган ҳолларда, Жамғарма томонидан стипендиатнинг таълим олиши учун сарфланган барча молиявий харажатлар у билан имзоланган шартнома шартларига мувофиқ стипендиат томонидан қопланади.

 

Жамғармага, истисно тариқасида, ўз таълим дастурларини ташкил этиши, республикага хорижий олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан ватандошларни жалб қилиши учун қуйидагиларни амалга оширмаган ҳолда хизматлар кўрсатиш бўйича хорижий ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилади:

  • «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда импорт контрактлари (шартномалари)ни мажбурий тарзда рўйхатдан ўтказмаган ҳолда;
  • биржа танловлари ва ваколатли органларда контрактлар (шартномалар)ни экспертизадан ўтказмасдан.

 

Бунда импорт контрактларини амалга ошириш муддатлари айнан ушбу контрактларда белгиланган муддатлар ҳисобланади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Жамғармаси тузилмаси ҳамда унинг Васийлик кенгаши таркиби;
  • Жамғарма тўғрисидаги низом;
  • Жамғарма таълим дастурлари бўйича номзодларни очиқ саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан «Йўл харитаси».

 

 Эльмира Сиразиева.