Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Миллий гвардия тузилмаси қайта ташкил этилади

25.02.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 20.02.2021 йилдаги ПҚ-4997-сон қарорига мувофиқ қўриқлаш хизмати Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда - Қўриқлаш бош бошқармаси) этиб қайта ташкил этилади.

 

Қўриқлаш бош бошқармасининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • шартнома асосида давлат объектлари, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, шунингдек хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарини қўриқлаш;
  • қўриқланаётган объектларда ички, рухсат бериш режимларини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш;
  • қўриқлаш воситалари ва тизимларини қўллаш соҳасида ягона техник сиёсатни ва улардан фойдаланиш устидан самарали назоратни таъминлаш;
  • шартнома асосида техник қўриқлаш воситаларини ўрнатиш (созлаш), уларга техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш;
  • давлат ташкилотлари, устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга тегишли қўриқлаш бўлинмаларида инспекторлик назорат текширувларини ўтказиш (ҳуқуқ-тартибот органлари ва ҳарбийлаштирилган тузилмалардан ташқари), объектларда ички, рухсат бериш режимларига риоя этилишига доир тадбирларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
  • оммавий тадбирларда жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиш, аҳоли гавжум жойларда жамоат тартибини сақлашда ҳуқуқ-тартибот органларига кўмаклашиш.

 

Қўриқлаш бош бошқармаси Миллий гвардиянинг мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади ҳамда Миллий гвардия қўмондонига бўйсунади. Уни Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари – Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи бошқаради.

 

Бош бошқарма таркибига қуйидагилар киради:

  • Бошқарув аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармалари, туман (шаҳар) қўриқлаш бўлимлари;
  • Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқарма;
  • Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальон;
  • «Qo'riqlash Servis» ДУК.

 

Қўриқлаш бош бошқармасининг шаҳодатланган таркиби Миллий гвардиянинг ходимлари ҳисобланади, улар ҳуқуқий мақоми бўйича ички ишлар органлари ходимларига тенглаштирилади.

 

2021 йил 1 июлдан бошлаб Қўриқлаш бош бошқармаси ходимларига ҳар ойда уларнинг лавозим маошига 20% миқдорда ойлик устама белгиланади.

 

2021 йил 1 майдан бошлаб:

  • объектларни қўриқлаш тизими «Юқори сифат ва қулай нарх» тамойили асосида объектларни босқичма-босқич ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмаларига ўтказиш, мақбуллаштирилган аралаш қўриқлаш турларини жорий қилиш, жисмоний қўриқлашни қисқартириб боришга оид чора-тадбирларни амалга ошириш орқали такомиллаштирилади. Ушбу чора-тадбирлар уч босқичда қуйидаги объектларга нисбатан амалга оширилади:

а) 2022 йил 1 январга қадар – вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳокимликларнинг маъмурий бинолари, ўқув ва маданий муассасалар, чакана амалиёт кассалари, банк хизматлари марказлари;

б) 2022 йил 1 июлга қадар – ишлаб чиқариш объектлари, бозорлар, савдо марказлари, телерадиоузатув объектлари, сув иншоотлари;

в) 2023 йил 1 январга қадар – банк бинолари ва бошқа объектлар;

  • Қўриқлаш бош бошқармаси куч ва воситаларини бошқариш тизими ҳудудий бўлинмалар сонини оптималлаштириш, саф бўлинмаларини туман (шаҳар) қўриқлаш бўлимлари сифатида қайта ташкил этиш ва туманлараро қўриқлаш бўлимларини ташкил этиш орқали такомиллаштирилади;
  • Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари лавозимларини жамлаш устувор тарзда Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмаларининг тегишли касбий тайёргарликка эга, тайёргарлик машғулотлари ва танлов босқичларидан ўтган ишчи ва хизматчилари орасидан танлаб олиш орқали амалга оширилади, тор доирадаги мутахассисликка эга бўлган номзодлар бундан мустасно.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Қўриқлаш бош бошқармасининг ташкилий тузилмаси;
  • Қўриқлаш бош бошқармаси тўғрисидаги низом;
  • қуйидагиларнинг намунавий ташкилий тузилмалари:

а) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қўриқлаш бош бошқармаларининг;

б) туман (шаҳар) қўриқлаш бўлимларининг;

  • Қўриқлаш бош бошқармаси ишчи ва хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим тариф разрядларининг рўйхати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева. 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах