Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

«Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ қандай фаолиятни амалга оширади

25.02.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2021 йилдаги «Қорақалпоқ-агро» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 89-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентининг 11.11.2020 йилдаги «2020–2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4889-сон қарорига мувофиқ Амударё, Бўзатов, Кегейли, Қонликўл, Қўнғирот, Мўйноқ, Нукус, Тахиатош, Тўрткўл, Хўжайли, Шуманай ва Элликқалъа туманларида жами 875,4 га ер майдонида «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ ташкил этилди.

 

«Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ фаолиятини бошқариш «Нукус» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасига юклатилди.

 

Қуйидагилар «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгиланди:

  • замонавий иссиқхона хўжаликларини, жумладан гидропоника технологияларини қўллаган ҳолда, кластер усули асосида ташкил этиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар жалб этиш, шунингдек замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар қуриш учун конструкциялар, жиҳозлар ва бошқа бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
  • ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларни чуқур қайта ишлашни кенгайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг уруғдан то маҳсулотни бозорга етказиб беришгача бўлган тўлиқ жараёнини ташкил этишни рағбатлантириш;
  • кўчатзорлар, шунингдек бирламчи уруғчиликни ташкил этиш учун шароитлар яратиш орқали иссиқхона хўжаликларини бозор талаби катта, юқори ҳосилдорлик хусусиятига эга қишлоқ хўжалиги экинлари уруғ ва кўчатлари билан таъминлашнинг самарали механизмларини жорий этиш;
  • логистика хизматлари кўрсатишнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш субъектларига улар томонидан етиштирилган маҳсулотлар экспортини ташкил этишда кўмаклашиш;
  • иссиқхона хўжаликларини ташкил этишда замонавий ресурс тежовчи технологияларни, муқобил иссиқлик энергияси манбаларидан фойдаланишни кенг жорий этиш;
  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолаш бўйича илмий-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ИТСВ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ССП ва тижорат банклари билан биргаликда «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ ҳудудида икки ой муддатда иссиқхона хўжаликларини ҳамда замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар қуриш учун конструкциялар ишлаб чиқариш объектларини бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига жойлаштириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.02.2021 йилдан кучга кирди.



Лола Абдуазимова.