Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қуролли Кучларда тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби ўзгартирилди

10.03.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 27.02.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПҚ-5010-сон қарор имзоланди.

 

Қуйидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

  • Президентнинг 23.08.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3234-сон қарорига 1-илова, 2-илова (1);
  • Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом (25.12.2018 йилдаги ПҚ-4076-сон қарор билан тасдиқланган) (2);
  • Президентнинг 28.06.2019 йилдаги «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4375-сон қарорига 1-илова, 3-илова.

 

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши таркиби ҳамда Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг ҳудудий бўлинмалари намунавий таркиби янгиланди (1).

 

Низомнинг (2) 4-бандига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлари ҳузурида ҳудудий тиббий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғиш пунктларида ҳарбий-тиббий комиссиялар ташкил этилади.

 

Шунингдек аниқлаштирилишича, йиғиш пунктларидаги ҳарбий-тиббий комиссиялар ва ҳудудий тиббий комиссиялар ўз фаолиятини Президентнинг 6.03.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4630-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

 

 Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.02.2021 йилдан кучга кирди.
 

Наргиза Воҳидова.