Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари давлат томонидан қўллаб-қувватланади

16.03.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2021 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида»ги 130-сон қарори қабул қилинди.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом (1);
  • Буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Қуйидагиларга:

  • Молия вазирлигига аграр соҳани молиялаштиришда юзага келадиган маблағлар тақчиллигини қоплаш учун зарур маблағлар бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан ўз вақтида ажратиб борилишини таъминлаш топширилди;
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда жаҳон бозори, минтақавий биржалар нархларини таҳлил қилган ҳолда, ҳар йили 1 январга қадар сабзавот маҳсулотлари учун кутилаётган минимал нархларни эълон қилсин ҳамда бозорлардаги нархлардан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритиш ва ОАВда эълон қилиб бориш топширилди.

 

2021 йилда етиштириладиган сабзавот маҳсулотлари учун кутилаётган минимал нархлар жорий йил 1 апрелга қадар эълон қилиниши белгиланди.

 

Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти Тошкент ш., Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 8-уй манзилидаги «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилиши таъкидланди.

 

Низом (1) Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш тартибини белгилайди.

 

Жамғарма ва тижорат банки ўртасида пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 ноябригача битим тузилади.

 

Пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш агротехник тадбирлар муддатларига мувофиқ тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 ноябридан молия йилининг 1 сентябригача амалга оширилади.

 

Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга асосан кредит ресурсларини қуйидагича жойлаштиради:

  • фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун 14 ой муддат билан уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда:
    • пахта хом ашёси қийматининг 50%игача йиллик 6%да;
    • пахта хом ашёси қийматининг 60%игача йиллик 8%да.

 

  • пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун умумий фойдаланиш муддати 22 ойгача бўлган давр билан уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда:
    • пахта хом ашёси қийматининг 50%игача йиллик 6%да;
    • пахта хом ашёси қийматининг 60%игача йиллик 8%да.

 

Кредитлаш тасдиқланган схема бўйича амалга оширилади.

 

Ҳужжат Президентнинг 26.02.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6179-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.03.2021 йилдан кучга кирди.



Наргиза Воҳидова.