Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

От спорти янги даражага олиб чиқилади

16.03.2021

Читать на русском языке

Президентнинг «Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. 

 

Ҳужжатда йилқичилик ва от спортини (кейинги ўринларда – от спорти) ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турларини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

 

Қашқадарё вилояти республикада от спортини ривожлантириш бўйича етакчи ҳудуд сифатида белгиланди. Унда, шунингдек Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида кўп тармоқли спорт мажмуаларини ДХШ асосида барпо этилади.

 

Қуйидагилар ажратилади:

  • соф зотдор отларни урчитиш ва кўпайтириш, ёш отлар ривожланиши ва ўсишини, яйлов ва ем-озуқа базасини мустаҳкамлаш, йилқичилик фермаларида қимиз ишлаб чиқаришни, интенсив от бўрдоқичилигини ташкил этиш ва отлардан олинган маҳсулотлар турларини кенгайтириш учун етарлича ер майдонлари;
  • от спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар ҳамда республика олий спорт маҳорати мактабларида ноёб зотдор спорт отларини кўпайтириш учун Давлат бюджетидан 3 йил давомида 5 млрд сўмгача маблағ ажратиш ва устувор равишда республика от заводларида кўпайтирилган ноёб зотдор спорт отлари ҳисобидан таъминлаш йўлга қўйилади.

 

Ҳар бир олимпия захиралари коллежида 2021-2025 йиллар давомида от спорти бўлимлари ташкил этилади.

 

Шунингдек Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳузурида Наслли, спорт ва тозақонли отларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича инновацион селекция-генетика маркази ташкил этилади.

 

«Universal Jumping Agro» МЧЖ (кейинги ўринларда – Инвестор) томонидан Тошкент вилояти, Қибрай тумани, «Мевазор» МФЙ ҳудудида замонавий кўп тармоқли спорт комплекси ҳамда маҳаллий ва хорижий туристларнинг дам олишини ташкил қилиш учун ёпиқ сузиш ҳавзаси, меҳмонхона, даволаш-соғломлаштириш муассасалари, савдо-кўнгилочар ва дам олиш инфратузилмалари, автотранспорт воситалари турар жойлари,
ипподром, стадион, енгил атлетика билан шуғулланиш учун майдон ва бошқа объектлар барпо этилади.

 

Истисно тариқасида, Инвестор томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаси ҳамда Марказни ташкил этиш билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари учун тўловлар ундирилмайди.

 

Қуйидагиларни назарда тутувчи от спорти бўйича спорт мусобақаларини ўтказишнинг уч босқичли тизими жорий этилади:

  • I босқичда – от спорт клублари, от спорти мактаблари, секциялар жамоалари ўртасидаги мусобақалар (туман/шаҳар босқичи);
  • II босқичда – туман (шаҳар) спорт мусобақаларида ғолиб чиққанлар, жамоалар ўртасидаги мусобақалар (вилоят босқичи);
  • III босқичда – ҳудудларда ташкил этилган спорт мусобақаларида ғолиб чиққанлар, жамоалар ўртасидаги мусобақалар (республика чемпионати, биринчилиги, кубоги) (республика босқичи).

 

Белгиланишича, от спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимига киради ҳамда ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.2010 йилдаги 211-сон қарорига мувофиқ амалга оширадиган мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади. Уларга методик кўмаклашиш Йилқичилик ва от спорти федерацияси, Замонавий бешкураш федерацияси, Поло федерацияси томонидан амалга оширилади.

 

2021 йил 1 апрелдан бошлаб от спортини ривожлантиришда катта аҳамият касб этадиган «зоотехник», «ветеринар-шифокор», «фельдшер-ветеринар», «уста-чавондоз»,
«от парваришловчи», «тақачи» мутахассисликлари учун шифокор, ҳамшира, тренер ва спортчиларга тенглаштирилган даражада ойлик маошлар тўланади.

 

«Universal Jumping Agro», «O‘zbegim Otlari» ва «Oltin Taqa Qo‘shuv» МЧЖларнинг йилқичилик ва от спорти мажмуалари кейинги 3 йил давомида республикада наслли отларни кўпайтириш ва от спортини ривожлантириш бўйича ўқув-машғулот базалари функциясини бажаради.

 

Йилқичилик ва от спорти федерацияси аъзоси ҳисобланган нодавлат от заводлари (мажмуалари), клублари, мактаблар (муассасалар) ҳар йили хориждан қуйидаги тақсимотга асосан наслли, спорт ва тозақонли отлар олиб келиш орқали доимий равишда зотдор отлар сонини кўпайтириш чораларини кўради: 

  • мавжуд от боши 50 тагача бўлса – 2 та от;
  • 50 дан 100 тагача бўлса – 3 та от;
  • 100 дан 400 тагача бўлса – 4 та от;
  • 400 дан кўп бўлса – 5 та отга.

 

2025 йилнинг 1 январига қадар:

  • Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамда унинг аъзолари мол-мулк, ер солиғи ва қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғидан;
  • ипподромлар, от спорти клублари ва спорт мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун олиб келинадиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган инвентарлар, спорт отлари, наслли маҳсулотлар (материаллар), озуқалар, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар, витаминлар, ускуналар ва материаллар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона йиғимидан ташқари) озод этилади.

 

Ҳужжат 12.03.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.