Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ёшлар давлат томонидан қандай қўллаб-қувватланади

16.03.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2021 йилдаги «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 132-сон қарори қабул қилинди.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низом;
  • «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгашининг намунавий таркиби.

 

Низомга мувофиқ Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетларида шаклланган қўшимча манбаларнинг камида 15%и миқдорида ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар;
  • Президентнинг 24.11.2020 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6118-сон Фармонининг 12-бандида белгиланган тушумлар мазкур Фармонга 3-иловага мувофиқ миқдорда;
  • хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
  • ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.



Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

  • «Ёшлар дафтари»га киритилган моддий аҳволи қийин ёшларга БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга;
  • ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларининг 75%игача қисмини қоплашга;
  • «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга БҲМнинг 8 бараваригача миқдорда уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия ажратишга;
  • «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларини кўпи билан бир йилда БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда қоплашга;
  • «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
  • мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган «Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларининг тўлов-контракт суммасининг 50%игача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб беришга;
  • «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплашга.

 

Жамғарманинг даромад ва харажатлари йиллик параметрларини, уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, йиллик иш режаларини тасдиқлаш ҳамда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатлар Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши томонидан амалга оширилади.

 

Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмаларида алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида йиғилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.03.2021 йилдан кучга кирди

 

Наргиза Воҳидова.