Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Президентни интернетда ҳақоратлаганлик ҳамда оммавий тартибсизликларга даъват қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

02.04.2021

Читать на русском языке

30.03.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-679-сон Қонун қабул қилинди.

 

ЖКнинг 158-«Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш» моддасига киритилган нормага мувофиқ телекоммуникация тармоқларидан ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентини ҳақоратлаш ва унга туҳмат қилиш:

  • 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
  • ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

ЖКнинг 244-«Оммавий тартибсизликлар» моддасига киритилган нормага мувофиқ оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун қуйидаги жазо чоралари қўлланилади:

  • 100 БҲМдан 300 БҲМгача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Ушбу ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ОАВдан, телекоммуникация тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса:

  • 300 БҲМдан 400 БҲМгача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

МЖТК 2011-«Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилиш» деб номланган модда билан тўлдирилди. Республиканинг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан ОАВдан, телекоммуникация тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш 60 БҲМдан 80 БҲМгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Шунингдек 11.12.2003 йилдаги «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги ЎРҚ-560-II-сон Қонуннинг 121-моддасига (Ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш) ўзгартиришлар киритилди. Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер  ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймаслиги лозим:

  • оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга, шунингдек белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митингларда, кўча юришларида ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш, шунингдек мазкур ноқонуний ҳаракатларни мувофиқлаштириш;
  • жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш;
  • жамиятга, давлатга давлат рамзларига ҳурматсизликни намоён этувчи, шу жумладан беодоблик билан ифодаланган ахборотни тарқатиш;
  • порнографияни, зўравонликни ва шафқатсизликни тарқиб қилиш, шунингдек ўз жонига қасб қилишга даъват этиш;
  • фуқароларни, шу жумладан вояга етмаган шахсларни уларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига ёхуд ўзга шахсларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига таҳдид солувчи ғайриқонуний ҳаракатларни содир этишга ундашга ёки бошқа тарзда жалб қилишга қаратилган ахборотни тарқатиш.

 

Ҳужжат 31.03.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 Эльмира Сиразиева.