Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Фуқаролар бюджет жараёнида фаол иштирок этадилар

15.04.2021

Читать на русском языке

Президентнинг «Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Ҳужжат Президентнинг 3.02.2021 йилдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек Давлат бюджетининг шаклланиши жараёнига аҳолини фаол жалб этиш мақсадида қабул қилинган.

 

Ҳужжатга мувофиқ тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5%и жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

 

2021 йил 1 июлдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдори 10%дан 30%га оширилади.

 

Қарор билан танлаб олинган туман (шаҳар)лар бюджетларига 92,7 млрд сўм маблағ ажратилади.

 

Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган маблағлар туман (шаҳар) ҳокимликларида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида очиладиган «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси» шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади. Ушбу маблағларнинг бошқа мақсадларга ишлатилиши қатъиян тақиқланади.

 

Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда туман (шаҳар)лар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом ишлаб чиқилади. Ушбу низомга асосида:

  • ҳар бир туман ва шаҳарнинг алоҳида хусусиятидан келиб чиқиб, туман (шаҳар)лар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартибини назарда тутувчи қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади;
  • халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек ННТларнинг масъул ходимларидан иборат Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия таркиби тасдиқланади.

 

Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш тўғрисидаги маълумотлар ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай ўзларининг расмий веб-сайтларига ва «Очиқ бюджет» порталига жойлаштирилади.

 

Туман ва шаҳарлар ҳокимларига тадбирларни молиялаштиришга бюджет маблағларининг ўз вақтида ажратилиши ва уларнинг амалга оширилиши жараёнини ёритиб бориш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланади.

 

Молия вазирлигига қуйидаги вазифалар юклатилди:

  • жамоатчилик фикри асосида амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган маблағларни шакллантириш тартибини такомиллаштириш;
  • жамоатчилик фикри асосида амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган маблағларнинг шакллантирилиши ва сарфланиши юзасидан ўқув-семинар ва тренинглар ташкил этиш, мазкур жараённинг моҳиятини акс эттирувчи ўқув материалларини тайёрлаш ва бошқалар.

 

Наргиза Воҳидова.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах