Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Диний-маърифий соҳа ходимлари моддий рағбатлантирилади

26.04.2021

Читать на русском языке

Президентнинг ва Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (21.04.2021 йилдаги ПФ-6212-сон).

 

Қуйидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • Президентнинг 16.04.2018 йилдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони;
  • Президентнинг 23.05.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2993-сон қарори;
  • Президентнинг 16.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3668-сон қарори;
  • Президентнинг 4.09.2019 йилдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4436-сон қарори;
  • Президентнинг 11.08.2020 йилдаги «Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4802-сон қарори;
  • Вазирлар Маҳкамасининг 6.11.2020 йилдаги «Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 693-сон қарори.

 

Биринчидан, ПФ-5416-сон Фармонга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ белгиланишича, Халқаро ислом академияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси муассислигидаги давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

 

Белгиланишича:

  • Дин ишлари бўйича қўмита;
  • Ўзбекистон халқаро ислом академияси;
  • Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази;
  • Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг

раҳбарияти, ўқитувчи, илмий ходим ва мутахассисларига Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 3 баравар (Дин ишлари бўйича қўмита раисига, Марказ раҳбарияти ва ходимларига – 4 баравар) миқдорда қўлланилади.

 

Иккинчидан, милларлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бошқарув ходимларига Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 2 баравар миқдорда қўлланилиши белгиланган.

 

Бундан ташқари, Қўмита бошқарув ходимларининг лавозим маошига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади:

  • фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга шахслар учун – лавозим маошининг 30%игача;
  • фан доктори (Doctor of Science) ёки хорижий мамлакатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга шахслар учун – лавозим маошининг 60%игача миқдорда.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.