Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

АКТ соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими кенгайтирилади

13.05.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 7.05.2021 йилдаги «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 288-сон қарор қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ қуйидагилар ташкил этилади:

  • Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали (кейинги ўринларда – Филиал);
  • Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг (кейинги ўринларда – Университет) «Электрон кутубхонаси».

 

Филиални ташкил этишдан мақсад рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантиришга ҳисса қўшадиган, замонавий талабларга жавоб берадиган ва АКТ соҳасида илғор технологиялар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллаган юқори малакали кадрларни тайёрлашдан иборат.

 

Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • ўқув режаларига замонавий фанларни киритиб бориш, инновацион ва илм-фанга асосланган технологияларни татбиқ қилиш ҳамда илғор хорижий тажрибани қўллаган ҳолда ўқув жараёнини таълимнинг кредит-модуль тизими асосида ташкил қилиш;
  • илмий-тадқиқот институтлари билан манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб бориш ҳамда уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш;
  • Филиалга бириктирилган информатика ва АКТни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактаблар фаолиятини методик қўллаб-қувватлаш.

 

Бундан ташқари, Университет ҳузурида фаолият юритувчи, олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлайдиган техникумлар ташкил этилади.

 

Филиал ва техникумлар юридик шахс мақомига эга Университетнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади. Филиал ва техникумларда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

 

Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах