Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Наманган шаҳри Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташкил этилди

17.05.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 8.05.2021 йилдаги «Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 293-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган тумани ташкил этилди. Туманда қўшимча штат бирликларини ажратган ҳолда адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ташкил этилади.

 

2022 йил 1 декабрга қадар туманнинг маъмурий-ҳудудий чегарасини ҳисобга олган ҳолда Наманган шаҳрининг 2040 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади.

 

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига Янги Наманган туманига ўтказилган маъмурий ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг жойлашган жойини (почта манзили) улардан ариза ёки маълумот талаб этмаган ҳолда, икки ой муддатга тўғридан-тўғри электрон тизим орқали бепул ўзгартириш топширилди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Янги Наманган тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси;
  • Давлат органлари ва ташкилотларининг Янги Наманган туманидаги бўлинмалари ҳамда уларга қўшимча штат бирликларини киритиш ҳисобидан ходимларининг чекланган умумий сони (ажратилган бюджет параметрлари доирасида).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.