Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Хорижий тилларда эфирга узатиладиган теле ва радио каналлари очилади

25.05.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 йилдаги “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази фаолияти тугатилди.

 

Агентлик ҳузурида таълим ташкилотларининг хорижий тиллар педагогларининг малакасини ошириш бўйича мобиль гуруҳлар ташкил этилади. Ушбу мобиль гуруҳлар энг аввало, олис худудларда жойлашган ёки хорижий тилларни ўқитиш бўйича кўрсаткичи паст бўлган таълим ташкилотлари ўқитувчиларининг малакасини ошириш билан шуғулланади.

 

Негизида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари (207 та мактаб) ҳамда уларга бириктирилаётган олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди. Хорижий тиллар бўйича ўтказиладиган республика олимпиадаларида иштирокчиларнинг 4 та кўникмасини (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолаш тартиби жорий этилади.

 

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, танланган умумтаълим мактаблари 4-синф битирувчилари, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб эса 9-синф битирувчиларининг хорижий тилларни билиш даражасини аниқлаш бўйича махсус синов ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.

 

Ҳар бир туман (шаҳар)да очиқ танлов ўтказиб, унинг якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан камида 2 нафар инглиз тили ўқитувчилари ва бир нафар бошқа хорижий тил ўқитувчисининг хорижий давлатларга қисқа муддатли малакасини оширишга юборилади.

 

2021 йил якунига қадар ОТМда давлат-хусусий шериклик асосида ўқитувчи ва талабаларга хорижий тилларни ўқитиш марказлари (курслари) ташкил этилади.

 

Шунингдек, 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатиладиган теле ва радио каналларини ишга туширилади. Бунда ҳар куни камида 3 соатлик дастур хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратиб борилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.