Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ваколатлари белгиланди

05.06.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 02.06.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

У билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) қуйидаги қўшимча ваколатлари белгиланди:

  • мутасадди идоралар томонидан халқаро стандартлар ва техник регламентларнинг жадал жорий этилишини мувофиқлаштириб бориш;
  • маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларни бузганликда айбдор бўлган тайёрловчилар (ишлаб чиқарувчилар), сотувчилар ва ижрочиларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш бўйича судга мурожаат қилиш;
  • корхоналарда техник регламент ва стандартлар талабларига риоя этмаганлик учун корхона ва тармоқ раҳбарларига тақдимномалар киритиш;
  • техник регламентлар, стандартлар ва қонунчиликда белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш ва реестрини юритиш.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Агентликнинг ташкилий тузилмаси ва марказий аппаратининг тузилмаси;
  • ҳудудларда саноат тармоқлари кесимида 2021-2022 йилларда ташкил этиладиган синов лабораториялари манзилли рўйхати;
  • тармоқлар ва маҳаллий корхоналарда стандартлаштириш ва маҳсулот сифатини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар;
  • тармоқлар ва саноат корхоналарида 2021-2022 йилларда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология соҳаларида фаолият юритаётган мутахассисларнинг малакасини ошириш режа-жадвали;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, аккредитация ва метрология соҳасини ривожлантиришнинг асосий индикаторлари рўйхати;
  • Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган эталонлар рўйхати.

 

Агентлик бош директори Вазирлар Маҳкамаси томонидан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг такдимномасига асосан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. У мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.

 

Агентлик бош директори ўринбосарлари ҳамда унинг таркибидаги тизим ташкилотлари раҳбарлари агентлик бош директори тақдимномасига асосан инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Агентлик бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимига ўриндошлик асосида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ходимини тайинлашга рухсат этилади.

 

Агентлик ва Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитларига кўра Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати ходимларига тенглаштирилади.

 

Қуйидагилар бекор қилинади:

  • аккредитациядан ўтишга буюртма беришда синов лабораторияларининг аккредитация соҳасига ташқи кўрик тавсифларини (инструментал ва органолептик таҳлиллардан ташқари) киритиши талаби;
  • мувофиқликни баҳолаш органлари ходимларини сифат бўйича эксперт-аудиторликка аттестациядан ўтказиш ва сертификатлаштириш мажбурий талаблари.

 

Шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида мувофиқликни баҳолаш хизматларини кўрсатиш учун ягона идораларни белгилашга (мудофаа ва давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадларидан ташқари) йўл қўйилмайди.

 

Қуйидагиларга рухсат берилади:

  • Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш ИТИ (Стандартлар институти)га халқаро стандартлаштириш ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг стандартлаштириш идораларининг қоидалари ва шартномаларига мувофиқ, халқаро ва хорижий давлатлар стандартларини республикада тарқатишга ва ушбу ташкилотларга бадалларни тўлаб беришга;
  • Стандартлар институти ва Миллий метрология институтига илмий- техник лойиҳалар раҳбарлигига илмий даражага эга ходимларни (Фан номзодлари, фалсафа докторлари (PhD), фан докторлари (DSc) ФҲШлар асосида жалб этишга.

 

Стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, аккредитация ва метрология соҳасида фаолият юритувчи ходимларга ойлик иш ҳақи тўланишида, тегишли йўналиш бўйича халқаро ва хорижий ташкилотларнинг билим даражасини тасдиқловчи сертификатига эга бўлганда:

  • унинг амал қилиши даврида, бироқ 2 йилдан кўп бўлмаган муддат давомида, ойлик маошига нисбатан - 20%;
  • эксперт сифатида рўйхатга олинганда ойлик маошига нисбатан — 40% миқдорида қўшимча устама ҳақ тўлаш тизими жорий этилади.

 

Агентликка 2021 йил 1 августга қадар стандартлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар билан янгилашни тўлиқ якунлаш топширилди. Ишлаб чиқариш корхоналарига 2023 йил 1 январга қадар янги стандартларга ўтиш муддати белгиланади ва амалдаги стандартлардан фойдаланишга рухсат берилади.

 

Ҳужжат 03.06.2021 йилда “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.