Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Айдар-Арнасой ҳамда Тўдакўл кўллар тизимида рекреацион кўллар ҳудуди ташкил этилади

21.06.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 368-сон қарори қабул қилинди.

 

Жиззах ва Навоий вилоятларининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўлида рекреацион кўллар ҳудуди ташкил этилади.

 

Рекреацион кўллар ҳудудига кирувчи ер участкаларини тадбиркорларга бериш, уларда қурилиш ва барпо этиш ишларини амалга ошириш Туризм ва спорт вазирлиги билан мажбурий тартибда келишилади.

 

Рекреацион кўллар ҳудудига кириш нуқтасида ахборот маркази ва замонавий автотураргоҳ ташкил этилади. Шунингдек ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қутқарув бригадаси ташкил этилади.

 

Рекреацион кўллар ҳудудида 2021–2025 йилларда туризмни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди, унда 3 босқичда (5 йиллик даврни ўз ичига олган) қуйидаги натижаларга эришилади:

  • I босқичда ҳудудда 204 ўринли 6 та жойлаштириш воситаси, шунингдек экотуристик объектлар, овчилик ва сувда дам олиш ҳудудлари ташкил этилади;
  • II босқичда Айдаркўл атрофидаги 33 000 гектар ҳудудда янги туристик ҳудудлар, жойлаштириш воситаси, соғломлаштириш масканлари, спорт тадбирлари ўтказиладиган майдонлар барпо этилади;
  • III босқичда 300 ўринли жойлаштириш воситалари ва спорт тадбирлари ўтказиладиган майдонлар ташкил этилади, 1 200 ўринга мўлжалланган автотураргоҳ ҳамда савдо ҳудуди барпо этилади.

 

Ҳужжатга мувофиқ рекреацион кўллар ҳудуди ва унга олиб борувчи 271 км йўллар таъмирланади.

 

Бундан ташқари, Рекреацион кўллар ҳудудида туризм хизматларини ривожлантириш дастури тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.