Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Aудиторларни сертификатлаштириш тизими такомиллаштирилади

06.07.2021

Читать на русском языке

Молия вазирлиги томонидан Президентнинг “Aудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Лойиҳанинг асосий мақсади - 1 августдан Молия вазирлигининг аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва унинг амал қилишини тугатиш, аудиторларнинг малакасини ошириш дастурларини тасдиқлаш функцияларини аудиторларнинг жамоат бирлашмаларига ўтказиш.

 

Aудиторларни сертификатлаштириш ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибалари, аудитор малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларининг шаффофлигини таъминлаш, шунингдек халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни ўрнатиш асосида амалга оширилади.

 

Қарор билан қуйидагилар назарда тутилган:

  • “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича педагог ходимларини аккредитациядан ўтган ўқув марказларида аудитнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш;
  • бухгалтерларнинг халқаро сертификатига эга абитуриентларни олий таълимнинг “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” бакалавриат таълим йўналишига, талабаларни эса “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларини топширмасдан қабул қилиш;
  •  Халқаро бухгалтерлар федерацияси бухгалтерия таълими халқаро стандартлари бўйича Кенгаш томонидан чоп этилган халқаро таълим стандартларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олиш.

 

Бугунги кунда аудиторнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш, аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва унинг амал қилишини тугатиш, аудиторларнинг малакасини ошириш дастурларини тасдиқлаш Молия вазирлигининг функциялари ҳисобланади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_