Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Интенсив боғ барпо этиш учун субсидия берилади

28.07.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2021 йилдаги 458-сон қарори билан Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • интенсив кўчатлар ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини субсидия ажратиш йўли билан қоплаб бериш тартиби;
  • кўчатлар ҳамда пайвандтаглар турлари (ток кўчатлари, уруғли ва данакли мевалар, ёнғоқ мевалари) бўйича коэффициентларни аниқлаш тартиби;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш тартиби;
  • интенсив кўчатларни етиштириш мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш тартиби.

 

Субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори сотиб олинадиган кўчатлар ва пайвандтагларнинг ҳар бир донаси учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:

  • интенсив мева ва узум кўчати учун – 8 000 сўм;
  • пайвандтаг учун – 2 500 сўм.

 

Ҳар йили 1 ноябрга қадар лойиҳа ташаббускорларининг интенсив кўчатлар турлари, навлари ва миқдорига бўлган талабини аниқлаш мақсадида интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.