Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

“Aziz-ayol.uz” миллий платформаси ўз фаолиятини бошлайди

11.08.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 09.08.201 йилдаги “Aziz-ayol.uz” ягона интерактив миллий платформасини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 507-сон қарорни қабул қилди.

 

Қарор билан “Aziz-ayol.uz” ягона интерактив миллий платформаси доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомда “Aziz-ayol.uz” миллий платформасининг асосий вазифалари белгиланган. Хусусан, ушбу платформа орқали:

  • хотин-қизлар, шу жумладан, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этишга ёрдам берилади;
  • вазирлик ва идоралардан хотин-қизлар билан боғлиқ маълумотлар тезкор йиғилади ва реал вақт режимида таҳлил қилинади;
  • хотин-қизларнинг ўз ҳуқуқларини таъминланиши бўйича мурожаат қилишлари учун янада қулайликлар яратилади.

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига Миллий платформани узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш тоширилди. Сўровга асосан вазирликлар, давлат органлари ва ташкилотлари Миллий платформада жойлаштирилиши лозим бўлган ахборотни тақдим этадилар.

 

Қарорга асосан, шунингдек  1146 қисқа рақамли “ишонч телефони” орқали тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар билан мулоқот қилиш ва шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш масалалари бўйича келиб тушган мурожаатларга 24 соат ичида тезкор муносабат билдириш амалиёти йўлга қўйилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.